"Толибон"ни тақиқдан чиқарувчи қонун лойиҳаси РФ парламентига киритилди
"Толибон" Россиянинг тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилгач, россияликларнинг ҳаракат сафига қўшилишлари мумкин бўлади. Бунинг учун россияликлар жазоланмайди, деди ташаббус ҳаммуаллифи Эрнест Валеев “Газета.Ru”га.
“Мавжуд ҳуқуқ тизимида фуқароларнинг хорижий давлатлар ташкилотларида иштирок этиши рағбатлантирилмайди. Агар ташкилот Россия ҳудудида номақбул деб топилмаса, унга қўшилиш ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди”, — деди Валеев.
Давлат Думасига РФда тақиқланган ташкилот “терроризмни тарғиб қилиш, оқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятини ёки жиноят содир этишни тўхтатган бўлса”, фаолиятини тақиқлашни тўхтатувчи қонун лойиҳаси киритилди.
Лойиҳада таъкидланганидек, тақиқ Россия бош прокурори ёки ўринбосарининг аризасига асосан суд қарори билан бекор қилинади. Бироқ агар ташкилот террорчилик фаолиятини қайта бошласа, тақиқланган мақом қайтарилиши мумкин. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши афғон толибларини террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш имконини бериши мумкин.
25 ноябрь куни Афғонистоннинг Alemarah портали Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Афғонистонда Афғонистон бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Барадар Охунд билан музокаралар чоғида РФнинг “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариш режалари ҳақида маълум қилгани ҳақида хабар берди.













