27-30 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган Halal Expo 2024 кўргазмасида "Толибон" вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Ҳаракат делегациясига раҳбарлик қилаётган савдо вазири Нуриддин Азизий Ҳалол маҳсулотлар жаҳон саммитида сўзга чиқди, Озарбажой ва Туркия расмийлари билан музокаралар ўтказди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 420 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Рус православ черкови раҳбари патриарх Кирилл Россия туб аҳолисини муҳожирлар билан аралаштириш муаммоси ҳақида гапириб, бу борада сукут сақлаш "рус дунёси учун таҳдид" эканини таъкидлади, шунингдек, у "баъзи мусулмон етакчиларни" танқид қилди.
Исроил матбуоти "Ҳизбуллоҳ" ва Исроил армияси ўртасидаги икки ойлик уруш давомида Ливан ва Исроил кўрган зарарнинг қиёсий таҳлилини чоп этди. Маълумотлар тахминий бўлса-да, у ҳар икки томоннинг ҳам тинч, ҳам ҳарбий йўқотишлари ҳақида умумий тасаввур беради.
Суриянинг Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида ҳукуматга қарши гуруҳлар ва мамлакат армияси ўртасидаги жанглар давом этмоқда. Ана шундай жанглардан бирида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қаюмарс Пурхашимий ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 419 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Россия Украина энергетика объектларига 90 дан ортиқ ракета ва 100 га яқин дрон билан оммавий ҳужум уюштирди. Бутун Украина бўйлаб электр таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилди. Томонлар аввалроқ Қатар воситачилигида бир-бирларининг энергетика объектларига зарбалар бермаслик бўйича музокаралар олиб бораётган эди.
Испания парламенти депутати ва спикер ўринбосари Хорхе Пуэйо Фаластин халқи билан бирдамлик учун очлик эълон қилди. "Ҳаётда ва сиёсатда шундай пайтлар бўладики, сўзлар етарли эмас ва намуна муҳим бўлиб қолади", - деди Пуэйо.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 418 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Халқаро жиноят суди бош прокурори Карим Хон Мяньмадаги ҳарбий ҳукумат раҳбари генерал Минни ҳибсга олишга ордер бериш учун судга мурожаат қилди.