Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 419 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.


▪️Босқинчилар Рафаҳ, Байт Лаҳиа, Хон Юнис, Жабалия, Нусейрат ва Бурейж лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 34 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 44282 киши шаҳид бўлди.

▪️Камал Адван касалхонаси директори: Ғазо шимолидаги шифохона атрофидаги ҳудуд Жабалия ишғоли бошланганидан бери энг оғир ҳужум остида қолмоқда.

▪️Ал-Қассам бригадалари Бейт-Лахияда нол масофадан "Меркава" танкига зарба беришди. Жабалияда босқинчи аскарлар гуруҳи ҳужумга учради.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Тубас, Наблус ва Женинга бостириб кирди. Кўп сонли фаластинлик, жумладан икки бола ҳибсга олинди. Тулкармда қаршилик жангарилари ишғол машинасини портлатиб юборди.

▪️"Ҳизбуллоҳ" билан эълон қилинган сулҳдан сўнг босқинчилар Ливан жанубида 6 кишини ўлдирди ва Хиёмдаги уйни портлатиб юборди.

▪️"Ҳизбуллоҳ": Урушда 130 дан ортиқ аскар ва офицер ҳалок бўлди, 1250 нафари яраланди. 59 та "Меркава" танки ва 11 ҳарбий булдозер йўқ қилинди.  Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун 4637 маротаба ҳарбий амалиёт ўтказилди.

▪️ Исроилнинг Ливанга бир йилдан ортиқ вақтдан амалга ошираётган ҳужумлари натижасида 3823 ливанлик ҳалок бўлди, 15 000 киши яраланди.

▪️Ироқ "Ҳизбуллоҳ"и: Ливанда ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, Исроилга ҳужум қилишни тўхтатмаймиз.

▪️Ҳусийлар: Яман бирдамликка ва минтақамиз тақдири Қуддусни озод қилиш билан боғлиқлигига ишонган ҳолда Фаластин ва Ливан халқини қўллаб-қувватлашда давом этади.

Мавзуга алоқадор