Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 423 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Дунёдаги 100 та энг йирик қурол ишлаб чиқарувчи компанияларнинг қурол-яроғ ва ҳарбий хизматларни сотишдан тушган даромадлари 2023 йилда 4,2 фоизга ўсиб, 632 миллиард долларни ташкил этди. Кўпгина қурол ишлаб чиқарувчилар талабнинг ўсишига жавобан 2023 йилда ишлаб чиқаришни оширган.
АҚШ президенти Жо Байден ваколатидан фойдаланиб, 54 ёшли ўғли Хантер Байденни афв эди. Хантер Байден камида 1,4 млн долларлик солиқларни тўламай, ушбу пулларни ҳашаматли меҳмонхоналар, қимматбаҳо машиналар, гиёҳванд моддалар ва фоҳишаларга сарфлаганликда айбланаётган эди.
БМТ Қочқинлар комиссарлиги 36 мингга яқин афғон муҳожирлари Покистондан мажбурий депортация қилинганини маълум қилди. 1 январдан афғонистонликларнинг тегишли ҳужжатларсиз мамлакатда қолишлари тақиқланади.
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп БРИКСга аъзо давлатлар долларга муқобил валюта яратишга ҳаракат қилса, уларга 100 фоизлик бож жорий этиш билан таҳдид қилди.
Исроил миллий хавфсизлик вазири, ўта ўнг кучлар вакили Итамар Бен-Гвир масжидлардаги овоз кучайтиргичларни мусодара қилиш ҳақида буйруқ берди. У ўз қарорини "яҳудий аҳолисини безовта қилаётган" "шовқин" ҳақидаги шикоятларга асослади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 421 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Саудия Арабистони Исроил билан боғлиқ вазият боши берк кўчага чюкириб қолгани сабабли АҚШ билан кенг кўламли мудофаа шартномасидан воз кечди. Ар-Риёд ва Вашингтон Трамп ҳокимият тепасига келгунича енгилроқ шаклдаги ҳарбий ҳамкорлик келишувига эришишга улгуриб қолмоқчи.
Чад ҳукумати Франция билан узоқ йиллардан бери амалда бўлган хавфсизлик ва мудофаа саноати соҳаларида ҳамкорлик шартномасини бекор қилди. Мамлакатда француз ҳарбийлари мудофаа кучлари сифатида хизмат олиб борар эди.
Сурияда уч кундан буён мухолифат кучлари ва ҳукумат қўшинлари ўртасида жанг уч кундан буён давом этмоқда. Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида жами 70 та аҳоли пунктини назорат остига олган мухолифат кучлари Ҳалаб шаҳри марказига қараб силжиб бормоқда.