Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида 9 йилдан кейин ҳаво қатнови тикланди. Парвозлар Машҳад-Даммам йўналишида амалга оширилади.
Жанубий Корея президенти томонидан "Шимолий Кореяга хайрихоҳ кучлардан тозалаш ва либерал конституциявий тузумни сақлаш мақсадида" эълон қилинган ҳарбий ҳолат парламент қарори билан бекор қилинди. Эндиликда президентни импичмент кутмоқда.
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Парламент биносига киришга уринаётгпн ҳарбийлар ва фуқаролар ўртасида отишма содир бўлгани хабар қилинди. Ҳарбий ҳолат ҳақида нималар маълум.
АҚШ Конгрессига дунё бўйлаб 6,9 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган COVID-19 вируси табиий эмас, балки лаборатория шароитида вужудга келганини тасдиқловчи икки йиллик тергов натижалари бўйича ҳисобот берилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 424 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе ноябрь охирида мамлакатнинг ЕИга қўшилиши бўйича музокаралар 2028 йилгача музлатиб қўйилганини маълум қилганидан сўнг норозилик намойишлари кучайди. Бешинчи кундирки полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлмоқда. Полиция сув пуркагич ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланмоқда, аҳоли эса баррикадалар қуриб, полицияга мушакларни йўналтирмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский Kyodo News нашрига берган интервьюсида Россия билан кенг кўламли уруш давомида "80 мингдан анча кам" украин аскари ҳалок бўлганини маълум қилди, бироқ аниқ рақамларни келтирмади. Ғарб матбуоти Украина 60 мингдан 100 минггача аскарини йўқотгани, ҳақиқий рақамлар ҳар ҳалок бўлганга 6-8 нафар оғир ярадор тўғри келаётгани учун ҳақиқий рақамлар каттароқ бўлиши мумкинлигини ёзганди.
АЫШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ҲАМАС исроиллик асирларни озод қилмаса, Яқин Шарқни дўзахга айлантириш билан таҳдид қилди.
Сурияда мухолифатдаги "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" гуруҳи ҳамда Озод Сурия армияси жангарилари томонидан етти кундан буён Башар Ассад режими, Курдистон ишчи партияси ҳамда қуролланган шиа гуруҳларига қарши амалиёт ўтказилмоқда. Ушбу амалиётлар давомида мамлакат шимолидаги 7920 км² майдон ПКК/ЙПГ ва Асад режимидан озод қилинди. Сўнгги вазият.
Гвинея ҳарбий хунтаси раҳбари Мамади Думбуя шарафига ўтказилган футбол мусобақаси вақтида ҳакамнинг баҳсли қарорларидан норози бўлган мухлисларнинг стадионга тушиб келиши тиқилинчни келтириб чиқарди. Натижада, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 100 дан зиёд одам, жумладан болалар ҳалок бўлди.