"Галлуп", "Левада" ва бошқа таҳлил марказлари томонидан ўтказилган сўровларда рус ва украинларнинг катта қисми тинчлик келишувига эришиш керак, деб ҳисоблаши маълум бўлди. Фронтдаги вазият ҳам шундан дарак бермаган. Тинчлик учун имкониятлар шу пайтгача бунчалик юқори бўлмаган. Томонлар бундан унумли фойдаланидими?
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 426 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Жанубий Корея полицияси фавқулодда ҳарбий ҳолат эълон қилган президент Юк Сок Ёлга қарши тергов бошлади. Хабарларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идораларига мухолифатдаги Корея тикланиш партияси ва 59 нафар фаолдан президентга қарши шикоятлар келиб тушган.
Amnesty International инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти фаолларининг янги ҳисоботида Ислоил фадастинликларни геноцид қилишда айбланди. "Amnesty International яна бир бор бутунлай ёлғон ва бўхтонга асосланган уйдирма ҳисобот тақдим этди", - дея эътироз билдирди Исроил ТИВ.
Эрон президенти мамлакатда аёлларнинг нафақат сочлари, балки билак ва бўйинларини ҳам очиб юришни тақиқловчи қонунни имзолаш арафасида. Қоидабузарлар ва янги қонунни танқид қилганлар 155 еврогача жаримага тортилади. Бу ҳақда хабар бермаган таксичи ёки турар жой мажмуалари раҳбарлари янада кўпроқ миқдорда жарима тўлашлари мумкин.
АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Апекс шаҳрида омборхонага ўхшаш бинода масжид фаолият кўрсатмоқда. 2009 йилда ушбу ҳудудда яшовчи ёш мусулмонлар саъй-ҳаракатлари билан очилган масжид бугун нафақат намоз ўқиш жойи, балки кўплаб исломий хизматларни кўрсатувчи марказ ҳамдир. Масжид асосчиларидан бири Холид Шаҳу "Ал-Жазира" телеканалига берган интервьюсида масжидни яратиш жараёни, улар дуч келган қийинчиликлар ва масжид ҳозирда кўрсатаётган хизматлар сўзлаб берди.
Ҳукуматга қарши қуролли гуруҳлар Суриянинг Ҳама вилоятида яна 20 қишлоқни назорат остига олди. Жанглар Ҳама шаҳри марказидан 5 километр узоқликда давом этмоқда.
Хитой Савдо вазирлиги 3 декабрь куни АҚШга бир қатор икки мақсадли материаллар, жумладан, галий, германий, сурма ва аниқланмаган ўта қаттиқ материалларни етказиб бериш тўлиқ тақиқланганини эълон қилди. Ушбу хом ашёлар яримўтказгичлар, аккумуляторлар, ўқ-дорилар ишлаб чиқаришда, шунингдек, мудофаа ва юқори технологияли саноатда қўлланилади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 425 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
2024 йилда табиий офатлар ва қуролли можаролар сабабли қийин вазиятга тушиб қолган 116 миллион кишига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди. Бироқ зарур харажатларнинг атиги 47 фоизи тўпланган. 2025 йилда шошилинч инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлар сони 305 миллион кишига етади.