Жанубий Корея парламентида ҳукмрон партия депутатлари зални тарк этиши натижасида президент импичменти учун етарли овоз тўпланмади. Мухолифат президентни жавобгарликка тортиш ҳаракатлари тўхтамаслигини маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 428 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Айрим Ғарб нашрлари Башар Асаднинг рафиқаси ва болалари ўтган ҳафтадаёқ Дамашқдан Москвага кетгани, куёви эса БААга қочгани ҳақида ёзганди. Yeni Şafak нашри эса ўз манбаларига таяниб, Сурия президенти Башар Асад яқинлари билан Эронга йўл олгани ҳақида хабар берди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль ҳарбий ҳолат жорий этгани учун кечирим сўраб, лавозимида қолиш масаласи ўз партияси ихтиёрида эканини маълум қилди. Бугун Жанубий Корея парламентида президент импичменти тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш ўтказилади
Бугунги кундаги қатор мағлубиятлар Дамашқда ва Асаднинг россиялик ҳамда эронлик иттифоқчиларида шок ҳолатини келтириб чиқарган. Бу эса Сурияда зулмга асосланган Башар Асад режимининг интиҳоси яқинлашаётгани ҳақидаги тасаввурларни жонлантирмоқда.
Суриядаги мухолифат кучлари мамлакат шимоли ва марказини эгаллаб олмоқда. Жанубдаги 15 та шаҳарда мухолифат байроғини кўтарди. Пойтахт Дамашқда ҳам отишма ва портлаш овозлари эшитилмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 427 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Муҳаммад 2023 йилда Англия ва Уэлсда ўғил болаларга энг кўп қўйилган исм бўлди. Шунингдек, унинг Моҳамед, Моҳаммад каби шакллари ҳам энг кўп қўйилган 100 исм орасидан ўрин олди.
Ҳама Сурия пойтахти Дамашқ мудофааси учун стратегик аҳамиятга эга. Унинг қўлга олиниши Суриянинг энг гавжум ҳудудларини боғловчи йўллар кесишган асосий марказий шаҳар – Хомсга йўл очади.
Исроил босиб олинган Ғарбий Соҳилда "аҳоли пунктларини кенгайтириш учун" 24 минг дўним - 2400 гектар ерни мусодара қилмоқда. Исроил матбуотига кўра, бу сўнгги йиллардаги энг йирик аннекциялардан бири.