Турли оммавий ахборот воситалари Эрон олий раҳбари Али Хоманаий комада эканлиги ва унинг аҳволи оғир деб баҳоланаётгани ҳақида хабар бермоқда. Хабарлар фонида Хоманаийнинг эҳтимолий ворислари ҳам фаол муҳокама қилинмоқда. Мамлакат ҳукумати гап-сўзларга расмий муносабат билдиргани йўқ.
Малколм Икснинг уч қизи АҚШ Федерал Қидирув Бюроси, Марказий разведка бошқармаси ва Нью-Йорк полициясини 1965 йилда оталарининг қотиллигига алоқадорликда айблаб судга берди ва 100 миллион доллар товон пули талаб қилишди. Даъвога кўра, давлат идоралари ва полиция бу фитна ҳақида билган ва иштирок этган, бироқ унинг олдини олишга уринмаган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 407 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Қатар ҳукумати расмий ёзишмалар ва хатларда "ёши каттлар" ("кибар-ус син") атамаси ўрнига "қадри буюклар" ("кибар-ул қодр") атамасини қўллашга қарор қилди, дея хабар бермоқда "Ал-Жазира". Янги атама катталарнинг фақат ёшини эмас, балки уларнинг ҳаётдаги тажриба ва билимларини ҳам юксак қадрлашга асосланади.
АҚШ президентлиги сайловида ғалаба қозонган Дональд Трамп ўз ҳукуматини қуришни бошлади. Вазирлар ва амалдорларнинг катта қисмини ашаддий исроилпараст сионистлар эгалламоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 406 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Франция ички ишлар вазири Бруно Ретайо мактаб тадбирлари ва спорт мусобақаларида мусулмонлар учун ҳижобни тақиқлаш ташаббуси билан чиқди. Унинг фикрича, диний, сиёсий ёки касаба уюшмалари рамзлари барчани спорт атрофида бирлаштиришга халал беради.
Украина ҳукумати январда ҳарбий ҳолатни бекор қилиш ва 2025 йил май ойида президентлик сайловларини ўтказиш сценарийсини кўриб чиқмоқда. Сайловда Украинанинг Британиядаги элчиси, Украина Қуролли кучлари собиқ бош қўмондони Валерий Залужний Зеленскийнинг асосий ва жиддий рақиби бўлиши мумкин.
Россия парламенти “фарзанд кўришдан онгли равишда воз кечишни тарғиб қилиш” ёки “болаларсиз мафкура тарғиботини” тақиқловчи қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади. Янги қонун лойиҳасида "боласизлик тарғиботи" учун катта миқдордаги жарималар кўзда тутилган
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 405 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.