Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 410 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Ушбу ҳужжатга кўра, Россия ўзига ва (ёки) иттифоқчиларига қарши ядровий ва (ёки) оммавий қирғин қуролларининг бошқа турларини қўллашга жавобан ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп мамлакатдаги тартибсиз муҳожирларни оммавий депортация қилиш учун миллий фавқулодда ҳолат эълон қилиш ва бунда ҳарбийлардан фойдаланилишини тасдиқлади.
Исроилнинг Бейрутга тунги зарбаларидан сўнг Таълим вазирлиги Ливан пойтахтидаги барча мактаб ва олийгоҳларни ёпишга қарор қилди. Исроил тажовузи сабабли шусиз ҳам минглаб ўқувчи-талабалар қочқинларга айланган, мактаблардан эса бошпана сифатида фойдаланиш бошланган эди.
Британиялик рассом Исроил маданий ташкилотларини бойкот қилишга чақирувчи очиқ хатга имзо чекканидан сўнг Германия жамғармасининг мукофотидан маҳрум бўлди. "Биз Фаластин зулмига шерик бўлган ёки унга қарши жим турувчи Исроил маданий ташкилотлари билан ишламаймиз", - дейилганди у имзолаган оммавий мактубда.
Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида ҳаво сифати «оғир» тоифанинг юқори чегарасидан ҳам ошиб кетди ва энг ёмон даражага етди. Ҳаво ифлослиги парвозлар ва поездлар ҳаракатига таъсир қилди, қуйи синфларда юзма-юз таълим бекор қилди. Ҳукумат қатор чораларни амалга оширишга киришди.
Голландиялик яҳудий журналист Ева Принс Нидерландия Европада мусулмонларга қарши кайфият (исломофобия) энг кўп тарқалган давлатлардан бири экани, улар яҳудийларга қараганад кўпроқ камситилишини маълум қилди. У яқинда Амстердамда содир бўлган воқеаларни яҳудийлар бошлагани, бироқ ҳукумат ҳодисани "антисемитизм" сифатида баҳолаганини таъкидлади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 409 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Эрон расмийлари олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг оғир бемор экани ҳақидаги хабарларни рад этиб, унинг Ливанда пейжерлар портлашида яраланган Бейрутдаги элчи билан учрашуви акс этган видеони эълон қилди.
Укаина яқин вақтларда Россия ҳудудининг узоқ қисмларига ATAMS, SCALP/Storm Shadow каби узоқ масофали ракеталардан зарба бериши мумкин. АҚШ, Британия ва Франция улардан фойдаланишга рухсат берди.