Россия Транспорт вазирлиги, Росавиация ва Молия вазирлиги кам даромадли йўналишларга давлат ёрдамини ажратиш бўйича келиша олмагани сабабли келгуси йил бошидан қатор авиакомпаниялар Узоқ Шарқ, Калининград ва мамлакат марказий қисмларига амалга ошириладиган ички парвозларни бекор қилиши мумкин.
Сўнгги етти ҳафта ичида 300 минг бола кучайиб бораётган кескин вазиятдан қочиб, Ливандан Сурияга кўчиб ўтди, дея хабар бермоқда Save the Children ташкилоти. Аксарият болалар ёлғиз, ота-оналари ёки оилаларидан ажралган ҳолда йўлга чиққан бўлиб, яқинлашиб келаётган қиш, зўравонлик, озиқ-овқат танқислиги ва касаллик хавфи остида қолмоқдалар.
Ўтган йили одамлар одатдагидан 50 кун кўпроқ вақт давомида соғлиқ учун хавфли экстремал ҳароратга дучор бўлишди ва кучли қурғоқчилик дунё қуруқлик майдонининг 48 фоизига таъсир кўрсатди. 65 ёшдан ошган одамлар орасида иссиқлик билан боғлиқ ўлимлар 1990-йиллардаги даражага нисбатан ўтган йили рекорд даражада 167 фоизга ошди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 404 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Покистон шимолида тўй меҳмонларини олиб кетаётган автобус Ҳинд дарёсига қулаши оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди.
АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида юқори хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда ўтказилган Исроилни қўллаб-қувватлаш намойишига кутилганидек 60 минг эмас, балки 200 га яқин киши келди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 403 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Эрон президенти Масуд Пезешкиан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга содиқ эканликларини билдирдилар.
АҚШ танқидлар ортидан Ғазодаги уйларни бузишда қўлланилдаётгани сабабли Исроилга 130 дона бульдозер етказиб бериш бўйича келишувни музлатиб қўйди. Вашингтон Исроил армияси учун Boeing компаниясидан сотиб олинган 1300 та оғир бомба етказиб беришни ҳам тўхтатган.
НАТО бош котиби Марк Рютте Дональд Трамп Украинани Путинга берса, шахсан ўзи АҚШни Шимолий Атлантика альянсидан чиқариб юбориш билан таҳдид қилди.