Туркия Миллий Разведка Ташкилоти (МİТ) Суриянинг Қамишли шаҳрида ПКК/ЙПГ террор ташкилотига қарши йирик операция ўтказди. Операция натижасида Асад режимига тегишли бўлган ва террорчилар томонидан қўлга олинган қурол-яроғлар йўқ қилинди.
Муҳаммад ал-Башир Суриядаги ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинланди. Унинг вазифаси 2025 йил 1 мартгача давом этади. Бу тайинлов Суриядаги сиёсий ўзгаришларнинг муҳим босқичи сифатида баҳоланмоқда.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Эрик Курилла Иордания ҳарбийлари билан учрашувда маълум қилди. У, шунингдек, Суриядан келиб чиқиши мумкин бўлган таҳдидларга қарши ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Суданнинг Дарфур вилоятидаги Кабкабия шаҳрида ҳаво ҳужуми оқибатида 100дан ортиқ киши ҳалок бўлди, бир неча юз киши жароҳат олди. Ҳужум маҳаллий бозорга қилинган бўлиб, жабрланганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари бўйича фаоллар хабар берди.
Мисрда стратегик аҳамиятга эга товарлар, жумладан, озиқ-овқат ва айниқса, буғдой импорти Таъминот вазирлигидан Ҳарбий ҳаво кучларининг Барқарор ривожланиш агентлигига топширилди.
"Оқ дубулғалилар" деб ном олган Сурия Фуқаролик Мудофаа гуруҳи Седная қамоқхонасидаги барча махфий камералар, ертўлалар, ҳовли ва теваракдаги ҳудудлар тўлиқ текширилгани, очилмаган жой қолмагани сабабли текширув ишлари тугатилганини маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 431 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Жанубий Корея парламенти президент Юн Сук Ёл ва у билан боғлиқ яна 7 нафар амалдорни ҳибсга олишни талаб қилувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Парламентда ҳарбий ҳолат жорий этишни рад этиш учун 190 депутат овоз берди. Бироқ президентнинг бу ҳаракатлари уни импичментдан сақлаб қолди.
Германиянинг Миграция ва қочқинлар бўйича федерал идораси (МҚФИ) Суриядан келган қочқинларнинг бошпана сўровларини вақтинча кўриб чиқишни тўхтатди. Ушбу қарор Сурия диктатори Башар Асад ҳокимиятининг ағдарилиши билан боғлиқ сиёсий вазият сабабли қабул қилинган. Айни дамда Германиядан бошпана сўраган суриялик қочқинлар сони бир миллионга яқинлашган.
Сурияда мухолифат кучлари Курдистон ишчи партияси (ПКК) назоратида бўлган Манбиж шаҳрини тўлиқ қўлга киритди. Дайр аз-Зор вилояти маркази, Тал-Рифат, Букамал ва Майядин ҳудудларидан ҳам ПКК сиқиб чиқарилди. Исроил ПККни "минтақада барқарорликни таъминловчи куч" деб атаб, халқаро ҳамжамиятни уни қўллаб-қувватлашга чақирди.