Муҳаммад ал-Башир Суриянинг ўтиш даври ҳукуматига раҳбар бўлди
Муҳаммад ал-Башир 2017 йилда «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» (ҲТШ) гуруҳи томонидан ташкил этилган мухолифатнинг Нажот ҳукуматини бошқарган. Унинг Сурия ҳукуматини бошқариш вазифаси 2025 йил 1 мартгача давом этади.
Нажот ҳукумати фуқаролар уруши даврида ҲТШ назоратидаги Идлиб вилоятида фаолият кўрсатган.
Муҳаммад Башир янги ўтиш даври ҳукуматининг раҳбари сифатида Суриянинг сиёсий жараёнини қайта ташкил этиш ва барқарорликка эришиш учун масъул бўлади.
8 декабрь куни Сурияда мухолифат кучлари, жумладан, ҲТШ Дамашққа ҳужум қилиб, президент Башар Асад режими ағдарилганини эълон қилди. Шундан сўнг Асад ва унинг оиласи Россиядан бошпана олди.
Башар Асад 24 йил мобайнида Сурияни бошқариб келган. Унинг оиласи эса 1971 йилдан бери мамлакат сиёсий тизимида ҳукмронлик қилган.
Муҳаммад ал-Баширнинг раҳбарлигида янги сиёсий тузум ва барқарорликни таъминлаш учун ҳаракат қилади.
Мухолифат кучлари томонидан бошқариладиган ҳудудларнинг бирлашишига йўл очиши кутилмоқда.
Бу ўзгаришлар фуқаролар урушида қон тўкилишнинг пасайишига, шунингдек, халқаро ҳамжамият томонидан Сурияга нисбатан сиёсий ечимларнинг қўллаб-қувватланишига олиб келиши мумкин.













