Беларус президенти Александр Лукашенко биринчи марта республика ҳудудида бир неча ўнлаб ядро каллаклари жойлашганини тасдиқлади. Шунингдек, Лукашенко Россия президенти Владимир Путинга шахсан ўзи Беларусда эҳтимолий тажовуздан ҳимояланиш учун тактик ядро қуролини жойлаштиришни сўраб мурожаат қилганини айтди.
Қирғизистонлик депутат Жалолиддин Нурбоев уйма-уй юриб одамларни Исломга даъват қилишга қонунан рухсат берилишини сўради.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқот давомида, жумладан, Сурия ва Украинадаги вазият муҳокама қилинди.
Дамашқдаги режим идораларида Сурия разведкаси Мухобарат ва Моссад ўртасидаги ҳамкорликни кўрсатувчи махфий ҳужжатлар топилди. Ҳужжатда “Мухобарат” Моссад билан Кутаиф ҳудудида Эрон қуроллари сақланган ҳарбий юк самолёти ҳақида маълумот берган.
Афғонистоннинг қочқинлар ва қайтганлар ишлари бўйича вазири вазифасини бажарувчи Халилур Раҳмон Ҳаққоний Кобулда вазирлик қароргоҳида содир бўлган портлашда ҳалок бўлди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 432 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Исроил ҳарбийлари Башар Асад ҳокимиятдан қулаганидан бери Суриядаги 320 та стратегик нишонга ҳаво ҳужуми уюштирганини маълум қилди. Исроил иддаосига кўра, Асад режимидан қолган ҳарбий салоҳиятнинг 70 фоиздан ортиғи йўқ қилинган.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Россия Давлат Думаси мамлакатда террорчи ташкилотлар сифатида тан олинган бир қатор гуруҳларнинг фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш имконини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Бу қарор, айниқса, "Толибон" ҳаракатини (Россияда террорчи ташкилот сифатида тан олинган) Россиядаги террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш учун имконият яратиши мумкин.
Россия президенти Владимир Путин мактабларда ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун баҳоларни қайта жорий этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этди. Унинг айтишича, агар бу баҳо қайтарилса, у бошқа баҳоларга тенг бўлиши ва таълим жараёнига таъсир қилиши керак.