Мисрда стратегик аҳамиятга эга товарлар импорти ҳарбийларга юкланди
Миср стратегик аҳамиятга эга товарлар импорти устидан назоратни ҳарбийлар қўлига ўтказди. Илгари импорт масалалари Таъминот вазирлигига бўйсунадиган Таъминот бош бошқармаси томонидан шуғулланган бўлса, энди улар Миср ҳарбий-ҳаво кучларининг барқарор ривожланиши агентлигига ишониб топширилган.
Бу, биринчи навбатда, озиқ-овқат ва айниқса, буғдой импортига тегишли. Эндиликда халқаро тендерларда бошқарма етказиб берувчилар билан бевосита шартномалар тузиш имкониятига эга бўлади.
"Таъминот вазирлиги агентликнинг барча тендер ва тўғридан-тўғри харидлар бўйича мажбуриятларини бажариш учун молиявий имкониятларга эга бўлишини таъминлайди", деди ҳукумат матбуот хизмати Reuters агентлигига.
"Ушбу қадам буғдойни узлуксиз етказиб беришни таъминлашга қаратилган", дейилади ҳисоботда.
Россия буғдой ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари иттифоқи дон сотиб олиш бўлимидаги ўзгаришларни на тасдиқлади, на инкор эта олди.
2022 йилда ташкил этилган Миср ҳарбий-ҳаво кучларининг барқарор ривожланиши агентлиги икки йил ичида иқтисодиётнинг стратегик муҳим тармоқларида сезиларли таъсирга эга бўлди ва расмийлар унга ҳам ҳарбий, ҳам фуқаролик лойиҳаларини амалга оширишни ишониб топширди.













