Россиянинг Украинадаги уруши бошланганидан буён Бошқирдистон энг катта йўқотишларга дуч келди. BBC рус хизмати ва "Медиазона" томонидан очиқ манбаларга асосланиб ўтказилган тадқиқотга кўра, ушбу урушда жами 83 минг 338 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган, шундан 3487 нафари бошқирдистонликдир.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 435 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Германиянинг Тожикистондаги элчиси Йорк Шуграф маҳаллий эркакларни «гендер тенглиги» ғояларини қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнда фаол иштирок этишга чақирди. Унинг таъкидлашича, Тожикистонда «гендер тенглиги» ғояларини тарғиб қиладиган фуқаролик жамиятида эркакларнинг иштироки анча кам.
Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси президент Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент эълон қилиш учун овоз берди. Парламентнинг 300 нафар аъзосидан 204 нафари уни лавозимидан четлатишни қўллаб-қувватлади. Бу қарор қабул қилиниши учун зарур бўлган учдан икки овоздан кўпроғини ташкил этди.
Москва яқинидаги Реутов масжидида жума намозига чиққанлар хавфсизлик кучлари томонидан бир соатдан кўпроқ вақт давомида ушлаб турилган. Гувоҳларнинг айтишича, намозхонларга масжид биносидан ташқарига чиқишга рухсат берилмаган.
Сурия мухолиф кучлари бир неча ҳафта ичида Суриянинг йирик шаҳарларини тезда эгаллаган ва охир-оқибат Башар Асад ҳукуматининг қулашига олиб келган ҳужумни бошлаганидан сўнг, АҚШ президенти Жо Байден исёнчиларнинг ғалабасини оммавий равишда эътироф этиб, бундан ғурурланишини билдирди.
Исроил ишғоли остидаги Яффа шаҳридаги Шират Моше Ҳесдер ешива раҳбари Элияҳу Малининг Ғазо аҳолиси, жумладан, болалар ва чақалоқларни йўқ қилишга оид чақирувлари жиддий эътирозларга сабаб бўлди. У ўз нутқида “яҳудийча” уруш тамойилларини мисол қилиб келтирган.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан Анқарада Суриядаги сиёсий вазиятни барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишди. Учрашувда, шунингдек, Сурияда масъулиятли ва инклюзив ҳукуматга сиёсий ўтишни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
БМТ ҳисоботига кўра, дунёда одам савдоси қурбонлари сони яна ошмоқда. 2022 йилда болалар қурбонлари 31 фоизга, қиз болалар эса 38 фоизга ошган. Қизларнинг аксарияти жинсий эксплуатацияга, ўғил болалар эса мажбурий меҳнатга ёки жиноий фаолиятга жалб қилинган. Айниқса, болалар ва аёллар эксплуатацияси кучайган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 434 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.