Бомбаланаётган Ғазо: 435-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Байт Лаҳия, Хон Юнис, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Бир кунда 40 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 44 875 киши шаҳид бўлди.
▪️Босқинчилар Жабалия лагери аҳолисига мажбурий эвакуация қилиш учун янги буйруқ бердилар, шу билан бирга лагерни қамал қилиш ва бомбардимон қилишди.
▪️Икки ой ичида биринчи марта Ғазодан Асқалан ва босиб олинган Фаластин жанубига ракеталар отилди.
▪️Ал-Қассам бригадалари: Бизнинг жангчиларимиз Рафаҳда сионистларнинг Д9 ҳарбий бульдозерини йўқ қилди, Жабалия ҳудудида босқинчиларга ҳужум қилди ва 3 та квадрокоптерни қўлга олди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Ал-Халил университетига бостириб киришди, бир киши ҳалок бўлди. Балат лагерида қаршилик жангчилари ишғол ускуналарини портлатиб юбордилар.
▪️Ҳусийлар: Ироқ қаршилик кучлари билан биргаликда Аскалан ва Яфадаги ҳарбий нишонларга зарба бердик.
▪️Швейцариядаги 100 депутатга қора кукун туширилган хатлар ва Ғазода ўлган болалар суратлари тушди. "Швейцария парламентарилари Ғазодаги болаларнинг ўлими учун жавобгардирлар", дейилади мактубда.
▪️Тунда Исроил Сурияга йирик ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Дамашққа уч марта ҳужум қилинган. Ҳалаб, Латакия вилоятлари ва Тартус атрофидаги ҳудудлар.













