Фаластин қаршилик ҳаракатининг илдизлари 1882 йилларга бориб тақалади. Британия империяси, Америка ва бошқа Ғарб мамлакатларининг ҳарбий, молиявий ва дипломатик қўллаб-қувватлави, айрим араб диктаторларининг очиқчасига ёки сукут билан сионистларни дастаклади ва Фаластин мухториятининг хоинлиги ҳам бу қаршилик ҳаракатини ҳеч қандай ташқи ёрдамларсиз кураш олиб боришига тўсқинлик қилаётгани йўқ. Аммо Исроил ташқи ёрдамсиз Фаластин заминида узоқ қолиши даргумон...
Нью-Деҳли Пекинни ўзининг энг йирик рақобатчиси сифатида кўрмоқда. Бу эса Ҳиндистон ҳукуматини Хитойга тўғридан-тўғри парвозларни тўхтатишга, визаларни чеклашга, журналистларни чиқариб юборишга ва Ҳиндистондаги Хитой сармояларини назорат қилишга ундади. 2020 йилда Моди бошчилигидаги Нью-Деҳли 59 та Хитой иловасини, жумладан Weibu'ни зудлик билан тақиқлаш орқали можарони кибермаконга кўчирди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 437 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
АҚШдаги бир қатор университетлар қишки таътилда бўлган хорижлик талабаларни Доналд Трампнинг инаугурациясига яқин вақтда қайтишни кечиктирмасликка чақирмоқда. Трампнинг сайловолди кампаниясида иммиграцияга қарши қаттиқ чораларни ваъда қилгани талабалар ва университетлар орасида хавотирни янада кучайтирмоқда.
Исроил армияси босиб олинган Ғарбий Соҳилда назорат-ўтказиш пунктларига масофадан бошқариладиган автоматлаштирилган қуролларни ўрнатишни бошлади. Rafael Advanced Defense Systems томонидан ишлаб чиқилган Rohe-Yore (See-Shoot) тизими илғор кузатув ускуналари ва масофадан ўт очишни бошқариш механизми билан жиҳозланган.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник мамлакат ҳукуматини биринчи АЭС учун техник ҳамкор танлашда эҳтиёт бўлишга, “технологияларнинг энг яхши комбинациясини таъминлай оладиган компаниялар билан ҳамкорлик қилишга чақирди. Шунингдек, у Вашингтоннинг Тошкент билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.
Сурияда 150 га яқин оммавий қабрлар топилди. Дамашқнинг Ҳусайния туманидаги Асад қамоқхоналарида 75 000 га яқин маҳбус ўлдирилган. Қабр аэропорт яқинида жойлашган бўлиб, тахминан 100 дан ортиқ чуқурларда жасадлар бир-бирининг устига кўмилган.
Исроилнинг Ғазо мактабига ҳужумида 43 киши ҳалок бўлди Исроилнинг Ғазо шимолидаги Халил Увейда мактабига қилинган ҳужумда 43 фаластинлик ҳалок бўлди. Мактабда 1500 га яқин одам бошпана топган эди. Жами 213 та бошпана, шу жумладан шифохоналар ва қочқинлар лагерлари нишонга олинган.
Лос-Анжелес федерал суди Суриянинг собиқ юқори мартабали амалдори, қамоқхона бошлиғи ва губернатори Самир Усмон Ал-Шайхни қийноқлар ва иммиграция ҳужжатларида фирибгарлик қилишда айбдор деб топди.
Россия Суриядаги ҳарбий техникаларини олиб чиқишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида бир қатор манбалар хабар бермоқда. Бу маълумотлар сунъий йўлдош тасвирлари, дронлар ёрдамида олинган видеолар ва очиқ манбалар таҳлиллари орқали тасдиқланган.