АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, Асад режимига боғлиқ активлар қиймати 12 миллиард долларгача етади. Экспертларнинг таъкидлашича, Асад режими ҳокимиятни сақлаб қолиш билан бир вақтда "Б" режаси – қонуний ёки ноқонуний йўллар билан бойликларни чет элга ўтказиш учун тайёргарлик кўрган.
Сурияда Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилиши билан Исроил баҳсли Жўлон тепаликларини эгаллашни бошлади. Бу тепаликларнинг аҳамияти нимада, у ерда кимлар яшайди? Исроилга Жўлон тепаликлари устидан назорат ўрнатиш нима учун муҳим?
Хитойнинг Ички Мўғулистон вилоятида собиқ амалдор Ли Жианпин коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланиб қатл қилинди. У 2022 йилда жиноий гуруҳларга манфаат келтириш ва ҳукумат маблағларини ўғирлашда айбланиб қўлга олинган.
Сўнгги ойларда АҚШда номаълум дронлар тўғрисидаги хабарлар кўпаймоқда. Хусусан, декабрь ойида Германиядаги Рамштейн ҳарбий базаси устида дронлар аниқлангани, Нью-Жерси ва бошқа штатларда учувчисиз аппаратлар кузатилгани жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу каби учоқларнинг ҳаракатлари ва манбаси ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 438 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Исроил ҳукумати якшанба куни мамлакатнинг Ирландиядаги элчихонасини ёпиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу қарор Ирландия ҳукумати томонидан Фаластин давлатининг тан олиниши ва Исроилга қарши халқаро ҳуқуқ доирасидаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлаши ортидан қабул қилинди.
Москвадаги кучли портлашда Россия Қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов ҳалок бўлди. Аввалроқ Украина уни ҳарбий жиноятларда айблаганди.
Эронда ҳижоб қонуни юзасидан ҳукумат ўртасида можаро келиб чиқди. Парламент томонидан қабул қилинган янги қонун аёлларнинг ҳижоб кийиш мажбуриятларини кучайтиради ва уни бузганлик учун қаттиқ жазоларни назарда тутади. Бироқ Эрон президенти Масуд Пезешкиан ижтимоий норозиликларни келтириб чиқариши мумкинлигидан чўчиб, қонунга вето қўйди.
Суриянинг собиқ диктатори Башар Асад нега мухолифат ҳужуми чоғида мамлакатни тарк этиб, Россияга кетганини илк бор тушунтиришга ҳаракат қилди. Матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда Асад ўзининг эвакуациясини режалаштирилмаган деб атади.
Суриядаги фуқаролик уруши туфайли юз берган сиёсий инқироз йиллар давомида кучайиб борди ва Асад армиясининг қулаши бундан бошқа омилларни ҳам очиб ташлади. Зобитлар аскарларни пора эвазига хизматдан озод қилган ёки уйларига қайтишни буюрган, лекин уларнинг маошларини ўзлари олиб қолишган. Бу ҳолат армиянинг умумий руҳий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатган.