"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" етакчиси Аҳмад ал-Шара (Жоланий) Сурияни тиклаш жараёнига оид саволларга жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, Сурия иқтисодиёти оғир аҳволда қабул қилинган бўлса-да, ҳамкорлик орқали сезиларли натижаларга эришиш режалаштирилган. У Сурия келажаги учун сабр ва қатъият зарурлигини алоҳида урғулади.
ҲАМАС Маҳмуд Аббос режимининг Жениндаги фаластинлик жангчиларга қарши амалиётини қоралаб, буни “катта жиноят” деб атади.
Ўтган ҳафта Сурия президенти Башар Асад режимининг қулаши Мисрда турли хил муносабатларга сабаб бўлди. Миср халқи бу воқеани қувонч ва умид билан кутиб олган бўлса-да, ҳукмрон доиралар очиқчасига хавотир ва қўрқув ичида. Бу қарама-қаршилик ўз ҳокимиятини узайтиришга уринаётган президент Абдулфаттоҳ ас-Сисининг кетиши истагида бўлган Миср халқининг интилишларини акс эттиради.
Дамашқ университети архитектура факультети биносида ўқилаётган жамоат намози оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалди. Сурияда Башар Асад режимининг қулаши билан виждон эркинлиги соҳасидаги вазият тезда ўзгарди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 439 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Токаев Гвинея-Бисауни Қозоғистоннинг Африкадаги муҳим ҳамкори деб атаб, икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, рақамлаштириш, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан имкониятлар мавжудлигини айтди.
Россия ва Украина ҳарбийлари ҳарбий асирларни “катта алмашиш” бўйича музокаралар олиб бормоқда, бироқ ҳозирча келишувга эришилмаган.
Россия Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов ўлимида гумонланиб Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Украина разведка хизмати унга 100 минг доллар пул мукофоти ва Европа давлатларида яшаш имкониятини ваъда қилгани айтилмоқда.
Исроил давом этаётган ракета ва учувчисиз ҳаво воситалари ҳужумлариига жавобан Ямандаги “Ансоруллоҳ” ҳаракатига қарши янги ҳарбий операция ўтказишни режалаштирмоқда. Бу борада АҚШ ҳарбий кемалари Исроилга техник ва ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда.
Дунё бўйлаб "депрессия ёки ташвиш" туфайли ҳар йили 12 миллиардга яқин иш куни ўтказиб юборилади. Бутун дунёда депрессив касалликларнинг кучайиши эпидемия даражасига етиб, меҳнат бозорига таҳдид солмоқда ва ҳар йили жаҳон иқтисодиётига юзлаб миллиард доллар зарар келтирмоқда. Зеро, Ислом динида муаммоларни Аллоҳга топшириш ва Ундан ёрдам сўраш инсон қалбига хотиржамлик олиб келади.