Бугун биз устимизга кийиб юрган Хитой либосларини ишлаб чиқариш қанчага тушганини биласизми? Шу туфайли, қанчадан-қанча болалар онасиз қолган, қанча эркаклар қулдек ишлатилган, қанча аёллар хўрлик ва таҳқирларни бошидан кечирган!? Биз кийган ҳар бешинчи пахталик кийим нисбатан мана шундай оғир шароитларда, зулм остида ишлаб чиқарилиши хаёлингизнинг бир четидан бўлса ҳам ўтганми?!
Россия президенти генерал Игор Кирилловнинг ўлдирилишини Украина томонидан уюштирилган теракт деб атади. Унинг сўзларига кўра, бу Киев режими содир этган биринчи теракт эмас. У тинч аҳолига қарши амалга оширилган ҳужумлар ва Россия ҳудудидаги бошқа жиноятларни мисол сифатида келтирди.
Бундан роппа-роса 6 йил муқаддам – 2018 йил 19 декабрь куни Суданда аҳоли ҳаёт харажатлари қимматлашиб кетгани ва иқтисодий қийинчиликлар сабабли кўчаларга чиқди. Намойишлар 1989 йилда давлат тўнтариши билан ҳокимиятга келган Умар ал-Башарнинг ағдарилишига олиб келди. Бироқ мамлакатда халқ кутган тинчлик, адолат ва барқарорлик ўрнатилмади. Миллионлаб инсонлар ўз уй-жойларини ташлаб кетди, уруш ва очлик ҳукмрон мамлакатни дунё унутди гўё.
Канада Адлия ва Инсон ҳуқуқлари доимий қўмитаси Исроилнинг Ғазога ҳужумлари бошланган 2023 йилнинг 7 октябридан 2024 йил мартигача мамлакатда мусулмонларга қарши 1000 дан зиёд нафрат жиноятлари содир этилганини маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 440 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Чехия парламентининг юқори палатаси, сенат 1944 йилда Қрим татарларининг Совет ҳукумати томонидан депортация қилиниши ва ўлдирилишини геноцид сифатида тан олди. Бу қарор Қрим татарларининг тарихий адолат учун олиб бораётган кўп йиллик курашида муҳим қадам бўлди.
Москва Суриядаги ҳарбий базалари бўйича юзага келаётган муаммони ҳал қилса, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни мукофотламоқчи.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) баёнотига кўра, Сурияда ўтган ҳафта Башар Асад режими қулаганидан буён 250 минг киши ўз уйларига қайтган, улардан 100 минг нафари мамлакат ташқарисида истиқомат қилаётган сурияликлар.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюриб, DABS бош директори Абдул Бари Умар билан музокаралар ўтказди. Учрашувда «Ўзэнергосотиш» ва DABS компаниялари ўртасида 2025 йил учун электр энергиясини сотиб олиш шартномаси имзоланди.
Россия Давлат Думаси МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Константин Затулиннинг таъкидлашича, Украина махсус хизматлари Россияда содир этаётган терактлар нафақат Россияга зарар етказиш, балки Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни бузиш мақсадини ҳам кўзламоқда. "Терактлар орқали Россияда муҳожирларга қарши кайфиятларни кучайтириш, шу билан бирга Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа давлатлар билан муносабатларни бузишга қаратилган бўлиши мумкин", деди у.