Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асад ажрашиш учун ариза бериб, туғилиб ўсган ватани Британияга кўчиб ўтиш ниятида эканини маълум қилди. Бироқ Европа Иттифоқи ва Британия томонидан қўлланган санкциялар туфайли Асманинг саёҳат қилиши тақиқланган ва активлари музлатилган.
Эронда юзага келган жиддий энергетика инқирози мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва минтақадаги сиёсий таъсирига таҳдид солмоқда. Газ танқислиги туфайли 17 та электр станцияси фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. Натижада миллионлаб фуқаролар электр таъминотидаги узилишлардан азият чекмоқда, иситиш, транспорт тизимлари ишдан чиққан. Мактаблар, университетлар ва давлат идоралари қисқартирилган иш вақтига ўтди.
Россия мусулмонлари диний бошқармаси раҳбари, Муфтий Шайх Равил Гайнутдин, мамлакатда кўпхотинликка рухсат берилганини Украина билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг бевалари ва уларнинг фарзандларини ҳимоя қилиш билан изоҳлади. Муфтийнинг таъкидлашича, ҳалок бўлган аскарларнинг оилаларига ғамхўрлик қилиш мусулмон жамоатининг муҳим ижтимоий вазифасидир.
Вазиристон вилоятининг Афғонистон билан чегара яқинидаги ҳарбий назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилинди. Покистон армияси жамоатчилик билан алоқалар департаменти маълумотига кўра, ҳужум натижасида 16 нафар ҳарбий ҳалок бўлган. Армияринг тезкор жавоби сабаб 8 нафар террорчи йўқ қилинган.
Лондонда Фаластин тарафдорлари намойишида Рэйчел исмли аёл Исломни қабул қилганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, Ғазо халқининг иймон-эътиқоди ва сабр-тоқати уни Исломни янада чуқурроқ ўрганишга ундаган ва бу унинг динга киришига сабаб бўлган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 442 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Германиянинг Магдебург шаҳридаги Рождество бозори иштирокчиларига қарши терактни Саудия Арабистонидан келган 50 ёшли психиатр ва қочқин Толиб ал-Абдулмуҳсин уюштиргани аниқланди. Маълумотга кўра, у 2006 йилда Германияга кўчиб ўтган. У ўзини исломофоб ва исломнинг душмани деб билган.
Қозондаги турар-жой биноларига учувчисиз самолёт ҳужуми оқибатида уч киши жароҳат олди. Қозон ва Ижевск аэропортлари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Қозонда айрим мактаблар ёпилди, ўқувчилар эвакуация қилинди.
Исроил сўнгги ойларда Ғазо секторида буфер зоналар ва ҳарбий базалар тармоғини кенгайтирмоқда. Ўтган уч ой ичида 600 дан ортиқ бинолар бузилган ва Нетзарим коридори атрофида ўнга яқин янги база қурилган. Исроилнинг бу ҳаракатлари фаластинликларни изоляция қилиш ва ҳудудни тўлиқ назорат қилишга қаратилгани айтилади.
Теракт сабабли бозордаги шахсларнинг кўп сонлиси жароҳатланган ва қурбон бўлган. Магдебург қутқарув хизматига кўра, воқеа натижасида 60 дан 80 нафаргача одам жабрланган. Камида 11 кишининг ўлимига ва 80 дан ортиқ одамни жароҳат олишига сабаб бўлган шахс Саудия фуқароси экани айтилмоқда.