Татаристоннинг Елабуга туманида чорвачилик фермасида ишчилар яшовчи бинода ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 6 киши, жумладан, 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ёнғинга электр иситиш жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Исроил разведкаси агентлари Ливанда пейжерларнинг портлатилиши ҳақидаги янги тафсилотларни очиқлади. Агентнинг таъкидлашича, мазкур операциянинг мақсади фақат «Ҳизбуллоҳ» аъзоларини йўқ қилиш эмас, балки уларга кучли огоҳлантириш юбориш бўлган.
Қирғизистон Хитойга электр энергиясини экспорт қилиш бўйича тайёргарлик ишларини амалга оширмоқда. Президент Жапаровнинг таъкидлашича, мамлакатда қуёш ва шамол электр станцияларининг қурилиши бошланганини ва инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.
Россия Бош прокуратураси РФ мусулмонлари диний бошқармасининг кўпхотинлиликка рухсат берувчи фатвосини "амалдаги қонунчилик ва давлат оила сиёсати асосларини асраб-авайлаш ҳамда анъанавий рус маънавий-ахлоқий қадриятларини мустаҳкамлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига зид" деб топди. Шу муносабат билпн мазкур фатвони бекор қилиш таклифини киритган.
Британия армияси охирги йилларда жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Ҳарбий хизматчиларнинг оммавий тарк этиши ва кам сонли янги ёлланмалар фонида армия сафи сезиларли даражада қисқармоқда. Уларнинг ярми ўз истагига кўра ишидан воз кечган.
Ўзбекистон учун Хитой билан қарз алоқаларини бошқаришда эҳтиёткорлик талаб этилади. Тожикистон тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳаддан ташқари қарздорлик стратегик активларни йўқотиш ва иқтисодий мустақилликнинг чекланишига олиб келиши турган гап. Қолаверса, юқорида келтириб ўтилганидек, Хитой билан амалга ошириладиган лойиҳаларда коррупция хавфи ҳам мавжуд.
Исроил армиясининг Ғазо секторида содир этган ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ талабларига зид келувчи жиддий ҳуқуқбузарликлар эканлиги ҳақида маълумотлар ошкор бўлмоқда.Исроил собиқ зобитининг айтишича, улар тинч аҳолини ўлдириб, кейин уларни террорчи сифатида қайд этишган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 444 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Саудия ҳукумати Афғонистондаги вазиятнинг барқарорлашганини инобатга олган ҳолда Кобулдаги дипломатик ваколатхонаси фаолиятини қайта тиклашга қарор қилди.
АҚШда 14 миллионга яқин бола ёки ҳар бешинчи бола озиқ-овқат танқислиги ва очликдан азият чекади. COVID инқирози чўққисида бу кўрсаткич 18 миллионга яқинлашган эди.