Россияда жорий йилнинг дастлабки уч ойида 145 мингта никоҳ ва 160 мингта ажралиш қайд этилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ажралишларга моддий муаммолар эмас, кўпроқ эр-хотин ўртасида руҳий ришталарнинг заифлиги, бир-бирига мослашиш ва музокара ўтказиш қобилиятининг йўқлиги сабаб бўлмоқда. Шунингдек, 30 ёшгача турмуш қурганлар орасида ажрашиш камлиги кузатилмоқда.