покистон
-
Афғонистон ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг маълум қилишича, 12 окябрга ўтар кечаси ўтказилган операцияда 58 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлган ва улардан 30 нафари жароҳатланган. Шунингдек, 20 та Покистон хавфсизлик пости вайрон қилинган.
-
Хабарларга кўра, Покистон тунда Кобулнинг бир қатор ҳудудларига ҳаво зарбалари йўллаган. Натижада "Теҳрике Толибон Покистон" гуруҳи раҳбари Нур Вали Мақсуд ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо ТТП раҳбари аудио мурожаат йўллаб, у тирик қолганини маълум қилган.
-
Tolo News маҳаллий манбасига таяниб, жумага ўтар кечаси Покистон қирувчи самолётлари мамлакат шарқидаги Пактика вилоятига зарба бергани ҳақида хабар тарқатганди. Маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида камида 10 дўкон вайрон бўлган, яқин атрофдаги биноларнинг ойналари синган. Бундан ташқари Кобул ҳам бир қатор ҳаво ҳужумларига учрагани айтилмоқда: айрим нашрларнинг ёзишича, “Теҳрик-и-Толибон Покистон” (ТТП) етакчиси Нур Вали Мақсуд ўлдирилган.
-
АҚШ марказий разведкаси уни Усома бин Лодиндан ҳам хавфлироқ шахс деб атади. исроил жосуслик агентлиги – моссад уни ўлдириш учун махсус гуруҳ тузди. Бу инсон – Покистонни ядровий державага айлантирган, ҳаёти афсонага айланган шахс Абдулқодир Хон эди.
-
"Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз ажойиб ишлади. Яқинда харид қилган С-400 тизимимиз ўйин қоидаларини ўзгартирди. Бу юқори технологиялар қўлланилган уруш эди. 80-90 соатлик уруш давомида биз уларга жуда катта зарар етказдик. Шу боис ҳам, покистонликлар бизга музокара қилиш ҳақида хабар юборишди", деган ҳинд генерали.
-
1974 йилги Лаҳор саммити Ислом дунёси тарихида бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин эди. Аммо у оғир оқибатлари билан ёдда қолди. Илк исломий бирлик ҳаракати нефть, молия ва ҳарбий кучлар билан қуролланган глобал гегемонлар томонидан йўқ қилинди. Ҳар бир мустақил фикрловчи етакчи жаҳон сиёсий саҳнасидан йўқотилди. Бу эса мусулмонларнинг бирлашиши ҳозирги глобал тартибот эгалари учун энг катта таҳдид ҳисобланишини англатади.
-
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон мудофаа саноати вазири Ҳаят Ҳарраж билан учрашди. Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва, айниқса, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни халқаро ва минтақавий жараёнларни ҳисобга олган ҳолда янада чуқурлаштиришнинг муҳимлиги таъкидланган.
-
Хитой Покистонга берган 3,4 миллиард доллар миқдоридаги кредитларини қайтариш муддатини узайтирди. Бу Покистоннинг валюта захираларини 14 миллиард долларгача ошириш имконини беради.
-
Расмий Исломободга кўра, айнан Америка раҳбарининг ҳаракатлари вазиятнинг кескинлашувини тўхтатишга ёрдам берган. Шу боис ҳам Покистон ҳукумати Трампни 2026 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофотига расман тавсия этишга қарор қилган.
-
Ҳиндистон Покистонга оқиб ўтадиган учта дарёнинг “ортиқча суви”ни ўзининг Панжоб, Харяна ва Ражастхан штатларига йўналтирмоқчи. Бунинг учун 113 километр узунликдаги канал қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шоҳ энди Покистон “бир томчи сувга зор бўлишини” таъкидлаган.





















