Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Покистоннинг Эрон билан чегарадош Балужистон вилоятида жойлашган “Жайш ал-Адл” (“Адолат армияси”) террорчилик гуруҳининг асосий базасига баллистик ракета ва учувчисиз самолётлар ёрдамида ҳужум уюштирди. Покистон томони бу ҳужумни мамлакат ҳаво ҳудудини асоссиз бузиш деб атади ва 2 боланинг ҳалок бўлгани, 3 бола жароҳатланганини маълум қилди.