Жорий йилнинг сентябрь ойида Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Чексиз биродарлик – IV” номли кўп миллатли ҳарбий машғулотлар ўтказилади. Унда Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Покистоннинг махсус кучлари иштирок этади. Машғулотлар иштирокчи давлатларнинг қўшма оператив салоҳиятини оширишга ҳамда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган.
The New York Times нашрининг ёзишича, Ҳиндистон АҚШ билан яқинлашгани сабабли, 2010 йилдан буён Россия қуролларини сотиб олишни 50 фоиздан кўпроққа қисқартирган ва америка, француз ҳамда исроил тизимларига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Покистон эса Хитой билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирди – мамлакат ҳарбий техникасининг қарийб 80 фоизи Хитойдан келтирилади: J-10C қирувчи самолётлари ва узоқ масофага учувчи ракеталари шулар жумласидандир. Ҳозирда мамлакат Хитой тизимларини сотиб олишни икки бараварга кўпайтирмоқда.
Покистон мудофаа вазири Ҳавожа Асиф агар Нью-Деҳли "Синдур" ҳарбий операциясини тўхтатса Исломобод Ҳиндистон билан можарони кучайтирмаслигини айтиб ўтган. Шунингдек, вазир Ҳиндистон чекинадиган бўлса, Покистон жавоб чоралари кўрмаслигини, акс ҳолда, мамлакат ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлишини қўшимча қилган.
Кеча, 6 май куни Ҳиндистон Покистон томонидан бошқариладиган Кашмирдаги бир нечта нуқталарга ракета зарбаларини берди. Таҳлилчиларга кўра, бу воқеа ядро қуролига эга икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг сезиларли даражада ёмонлашганини ва уларнинг тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатларга киришганини кўрсатади. Ҳиндистон ва Покистоннинг асосан мусулмонлар истиқомат қилувчи Жамму ва Кашмирдан ташқари ҳам бошқа конфликт нуқталари бор: чунки асрлар давомида ҳиндлар ва покистонликлар ўртасидаги қоришганлик даражаси юқори эмас. Бу эса ўзаро зиддиятни янада оловлантирмоқда. Ўтган асрда ядровий тўқнашув АҚШ ва СССР ўртасида моделлаштирилган бўлса, ҳозирда бундай тўқнашув бўлиши мумкин бўлган давлатлар деб Ҳиндистон ва Покистон деб кўрилади.
Покистон ҳаво кучлари Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолётни уриб туширди. Хавфсизлик манбаларига кўра, Покистон армияси жавоб ҳужуми доирасида Ҳиндистон бўлинмаси штаб-квартирасига зарба берган. Ракета зарбалари оқибатида икки давлат ўртасида жойлашган назорат-ўтказиш пункти вайрон бўлган.
Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан бўлаётган зиддиятлар фонида бутун мамлакат бўйлаб йирик фуқаролик мудофааси машғулотларини ўтказа бошлади. Машғулотлар доирасида ҳаво ҳужуми сигнализациясини синаш, электр таъминотини вақтинча тўхтатиш ва эвакуация протоколларини текшириш каби чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Айни пайтда Покистон ихтиёрида тахминан 150 та ядровий каллак бор. Унинг баллистик ракеталари 2 750 километргача учади ва бутун Ҳиндистондаги нишонларни ура олиши мумкин.
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги тарихий Кашмир низоси яна авжига чиқди. Нью-Деҳли сайёҳларга қилинган ҳужум учун Покистонни айблар экан, Исломобод халқаро тергов талаб қилмоқда. Бу орада эса ядро қуролларига эга икки қўшни давлат ўртасидаги тортишув бутун минтақани ҳалокат остонасига олиб келиши мумкин. Сиёсатшунос Абдували Сойибназаров мақоласидан.
Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари тарихий темирйўл битимини имзоламоқчи. Мазкур темир йўл Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан тўғридан-тўғри боғлаши, натижада юк ташиш вақти ва харажатларини сезиларли даражада қисқартириши билан аҳамиятли. Шунингдек, Марказий Осиё давлатларига денгиз портларига чиқиш имконини беради.
Афғонистоннинг Исломободдаги элчихонаси Покистон ҳукумати мамлакатдаги барча афғон муҳожирларини мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштираётганини маълум қилди. Айни пайтда Исломобод ва Равалпинди шаҳридаги афғон фуқаролари ҳеч қандай расмий хабарномасиз ҳибсга олинмоқда ва тинтувларга учрамоқда.