Шимолий Ирландия полицияси Доун графлигидаги масжидга ҳужум қилган исломофоб жангари шахсни аниқлаб, ҳибсга олди. У асосан бангладешликлар борадиган масжид биносига молотов коктейлини улоқтирган, бироқ мўъжизавий тарзда ёнғин чиқмаган.
Нигерия, Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия ва Индонезия Британиядаги фуқароларини мамлакат миқёсида содир бўлаётган тартибсизликлар ҳамда "мусулмонлар ёки рангли одамлар"га қарши ҳужумлар фонида одамлар гавжум жойларга бориш ва саёҳат қилишдан огоҳлантириб, эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилмоқда.
Британиянинг Плимут шаҳрида муҳожирлар ва мусулмонларга қарши тартибсизликларни амалга оширган ўта ўнг гуруҳнинг олти нафар аъзоси қўлга олинди. Полиция баёнотига кўра, тўқнашувлар чоғида ирқчиликка қарши параллель ўтказилаётган намойишда радикалларни иштирокчилардан ажратиб турган полиция ходимлари яраланган.
Британияда “ўта ўнг қанот безорилар” томонидан мамлакат бўйлаб мусулмонлар ва қора танлиларга қарши погромлар уюштирилди - ўткинчи қора танлилар калтакланди, масжидларга ҳужумлар амалга оширилди. Бунга мусулмон бўлмаган ва Британияда туғилган қора танли ўсмирнинг болаларга пичоқ билан ҳужум уюштиргани сабаб бўлди. Мамлакат бош вазири безориларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.
Британиянинг Саутпорт шаҳрида душанба куни рақс дарсида номаълум шахс болаларга ҳужум қилди, улардан уч нафари ҳалок бўлди, бир қанчаси яраланди. Ҳужумчининг Угандадаги геноциддан қочиб, Британияда паноҳ топган оиланинг 17 ёшли ўғли амалга оширгани айтилмоқда. Ҳодисадан сўнг шаҳарда тартибсизликлар рўй берди, юзлаб ўта ўнг экстремистлар Islam Society масжидига ҳужум уюштирди.
Бугун жамиятдаги исломофоблар томонидан ҳижобга қарши ҳаракатлар бошланган даврда, маъсума ўзбек қизларининг либосига беркинган эркак кишининг «топилиши» алоҳида аҳамиятга оид кейс ҳисобланади. Воқеалар ривожи худди ҳужранинг совуқлиги учун Қуръони каримни ўргатишни буткул тақиқлаш йўлидан кетиб, битта лаънати эркак кишининг ҳижоблангани учун ҳижобни тақиқлаш сценарийси ўйналадими ёки эркакни бу лаънати ишдан қайтариб, аёлларнинг аёллар либосини кийиб юришига қўйиб бериладими?
Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Францияни Париждаги ёзги Олимпиада ўйинларида аёлларга ҳижобда қатнашишни тақиқлаб, халқаро инсон ҳуқуқлари қонунчилигини бузганликда айблади. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Франция спорт вазири француз спортчиларига тадбирлар вақтида диний рамзларни намойиш этиш, жумладан, рўмол тақиқланишини айтган эди.
Москва вилоятидаги Малаховка аҳоли пунктида яшовчи мусулмонлар ҳудуддаги масжид Тергов қўмитаси ва бошқа идораларнинг доимий текширув объектига айланганидан шикоят қилиб видеомурожаат йўллашди. Уларнинг фикрича, текширувларга айрим фаолларнинг турли идораларга шикоятлари сабабли ўтказилмоқда. Бу каби фаоллар масжид автотураргоҳи нотўғри жойда жойлашгани, ўсимликларга зарар етказилаётгани, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва мусиқа тинглаш каби ҳолатлар кузатилаётганини айтиб, ибодат уйини ёпишни талаб қилмоқда.
Швецияда мусулмонларга ва Исломга қарши жиноятлар сони ортиб бормоқда. Бу каби ҳодисалар бутун мамлакат миқёсида кенг тарқалган бўлиб, масжидларга ҳужум уюштириш ва ҳижобли аёлларни ҳақорат қилишдан тортиб, иш жойида ёки жамиятда Исломга қарши сўзларни айтиш кабиларда намоён бўлмоқда. “Афсуски, биз бундай ишларга ўрганиб қолганмиз”, – дейди Босния ислом уюшмаси аъзоси Мирза Бабович (66). У эски намозхонлар залида исломга қарши рамзлар чизилгани, қурилиш майдончасига чўчқа қолдиқлари ташлаб кетилгани ва дераза ойналари синдириб кетилгани каби ҳолатларни эсга олди.
Шарқий Лондон масжидига террор ҳужуми таҳдиди келиб тушгани сабабли масжид ва яқин-атрофда жойлашган учта мактаб эвакуация қилинди. Таҳдид тасдиқланмади, аммо нафрат билан боғлиқ эҳтимолий жиноят бўйича тергов олиб борилмоқда. Тезкор тадбирлар натижасида масжиднинг 37 йиллик тарихида биринчи марта шом азони айтилмагани маълум қилинди.