Францияда футбол ўйини вақтида ифтор учун танаффус қилиш тақиқлангани ортидан ярим ҳимоячи Махамаду Диавара Франция ёшлар терма жамоасини тарк этди.
Канаданинг Монреал шаҳридаги масжидлардан бирига почта орқали исломофобик расмлар юборилди. Улардан бирида ўлим таҳдиди ҳам бор.
Ғазодаги уруш фонида Лондонда исломофобия ҳолатлари кучаймоқда. Февраль ўрталаридан буён шаҳардаги учта масжидга ҳужум уюштирилди, мусулмонлар Рамазон ойини қўрқув ва хавотир билан қарши олди.
Мусулмон ташкилотлари 15 март - Халқаро исломофобияга қарши кураш куни муносабати билан халқаро ҳамжамиятни Исроил, Ҳиндистон, Хитой ва Франция ҳукуматлари томонидан содир этилаётган исломофобик бошбошдоқликларга эътибор қаратишга чақирди.
2023 йилда Францияда исломофобия ҳолатлари сони 57 фоизга ошиб, 828 та ҳодиса қайд этилди. Жабрланганларнинг 81,5 фоизини аёллар ташкил этмоқда.
Шотландияда масжиддан қайтаётган мусулмон ўсмирга пичоқ билан ҳужум қилинди. Бола тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, полиция тергов ҳаракатларини олиб бориб, атрофдаги видеокамералар ёзувларини ўрганмоқда.
Британия ҳукумати “айрим антимусулмон кучларнинг кескинликни келтириб чиқаришига йўл қўймаслик учун” британиялик мусулмонларни ҳимоя қилишга 4 йил давомида 117 миллион фунт стерлинг (тахминан 150 миллион доллар) ажратишга қарор қилди. Янги маблағ масжидлар, мусулмон диний мактаблари ва бошқа жамоат марказларини қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Австриянинг “Социал Австрия келажаги” (SÖZ) партияси Вена туманларидан бирининг кўчаларини Рамазон муносабати билан безатишни таклиф қилиб чиқди. Бироқ ушбу таклиф бошқа партияларга ёқмади ва сиёсий қарама-қаршиликни келтириб чиқарди. 200 минг мусулмон яшайдиган Венада Ислом 560 минг киши эътиқод қиладиган католик динидан кейинги иккинчи йирик дин ҳисобланади.
Германияда мақсади озчилик мусулмонлар манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат бўлган “Хилма хиллик ва уйғониш учун демократик альянс” (DAVA) номли янги сиёсий партия пайдо бўлди.
АҚШда Берт Жеймс Бейкер исмли шахс Фаластинни қўллаб‑қувватлаб ўтказилган намойишдан қайтаётган америкалик мусулмонларга пичоқ билан ҳужум қилиб, улардан бирини жароҳатлади. Америка-Ислом муносабатлари кенгаши унга нисбатан нафрат билан боғлиқ жиноят бўйича айблов қўйишга чақирди.