ЕИ асосий ҳуқуқлар агентлиги томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, минтақада яшовчи қарийб ҳар икки мусулмондан бири ирқчилик ва камситиш ҳолатларига дуч келмоқда. Айниқса Европада туғилган ёш мусулмонлар ва исломий либосда юрувчи аёллар кўпроқ ирқчилик ва камситиш қурбонига айланишмоқда.
Британиялик ашаддий исломофоб Томми Робинсон суриялик муҳожирга қарши туҳмат иши бўйича судда ютқазганидан сўнг суд тақиқини қайта-қайта бузгани учун 18 ойга қамалди.
Францияда мусулмон фаол мамлакат ҳукуматини исломофобияга берилиб кетганликда очиқ танқид қилгани учун судга тортилди. Ильяс Д’Имзален «Интифада» (Исроилга қаршилик) атамасини омма олдида ишлатгани ва сионизмни танқид қилгани учун 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида ресторанлар учун барча ходимларнинг исм-шарифларини оммага кўринарли жойга жойлаштириш талаби жорий қилинди. Бу эса диний жамоалар ўртасида тез-тез содир бўлиб турадиган можароларда мусулмонларни осонгина нишонга айланишларига хизмат қилади. Айрим ресторанлар мусулмон ходимларининг хавфсизлигини ўйлаб, уларни ишдан бўшатишга мажбур бўлмоқда.
АҚШ "Террорга қарши кураш" шиори билан дунёнинг барча давлатларига исломофобияни экспорт қилишга муваффақ бўлди. 2001 йил 11 сентябрда Нью Йорк шаҳридаги Жаҳон савдо марказининг эгизак миноралари ва Вашингтондаги Пентагонда содир этилган террор хуружларидан 23 йил ўтиб, дунёнинг катта қисмида мусулмонлар ва ислом динига нисбатан эҳтиёткорлик, камситиш, бегонасираш ва ҳатто душманликкача айланиб кетган ҳаракатларга зўравонлик ҳам қўшилди, дейиш мумкин.
Охирги вақтларда соқоли бор фуқароларимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сўроқ қилиниб, соқоллари олдирилаётгани ҳақидаги хабарларни кўп эшитяпмиз. Бунинг асл сабаби нима? Соқол қўйган эркакларнинг юқоридагиларга ёқмаслигими?! Ёки бу ҳам бир исломофобиянинг кўринишими?!
Aйрим исломофоб, жамиятни иккига бўлмоқчи бўлаётган, ғараз ниятли, халқнинг миллий, тарихий, эътиқодий муқаддасотларини йўқ қилмоқчи бўлаётган радикал атеист ва радикал либерал жамоалари, ўзларининг асоссиз ва исботланмаган далиллари билан, онг ва тафаккурни захарлашмоқчи. Биз эса улар иддао қилаётган “фактлар”га илмий ва исботланган фактлар билан жавоб берамиз.
Британиянинг Кент вилоятида 30 ёшли Блейк Хиндри номаълум рақамдан Лондондаги масжидга қўнғироқ қилиб, масжидни ёқиб юбориш ва имомини ўлдиришини айтди. Унинг Лондондаги яна тўртта масжидга таҳдидли қўнғироқларни амалга оширгани маълум бўлди. Эркак судда ўз айбини тан олди ва 2 йилу 6 ой муддатга қамалди.
Лидс университети профессори Салмон Саййид Британия бўйлаб бўлиб ўтган мусулмонларга қарши намойишлар исломофобик ташвиқотлар маҳсули эканини маълум қилди. Бироқ, унинг таъкидлашича, ўн йиллар давомида олиб борилган ташвиқотларга қарамасдан, мусулмонлар, номусулмонлар, турли ирқ вакиллари, сўлчилар ва ирқчиликка қарши бўлган барча погромчиларга қарши намойишларга чиқиб, уларнинг овозларини ўчирди.
Британияда “Pride of Britain” (“Британия фахри”) мукофотига сазовор бўлган этник туркман аёлга 20 ёшлар атрофидаги 3 йигит ҳужум қилиб, калтаклаган, уни ҳақоратлаб, “мусулмон юртига қайтиб кетиш”ни талаб қилган. Ишбилармон аёл Мая Амангелдиева Туркманистонда туғилган, бироқ узоқ йиллардан бери Британияда яшайди.