Эронда президентлик сайловининг иккинчи турига овоз бериш бошланди. Унда икки номзод 69 ёшли собиқ соғлиқни сақлаш вазири, ислоҳотчи Масуд Пезешкиян ҳамда Эрон раҳбарининг республика Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги 58 ёшли вакили, консерватив Саид Жалилий президентлик лавозими учун курашмоқда. 3 июль куни ўтказилган сўровларда иштирокчиларнинг 49,5 фоизи ислоҳотчи номзод Пезешкианга овоз беришини айтган. Сайловчиларнинг 43,9 фоизи эса консерватив номзод Саид Жалилини афзал кўрган.
Эрон Вазирлар Кенгаши Тожикистон билан визани бекор қилиш ҳақидаги мактубни имзолади. Ушбу мактубга кўра, Тожикистон фуқаролари мамлакатда 30 кун муддатгача визасиз қолишлари мумкин. Бунинг учун фақат ҳаво орқали, фақат Душанбедан Теҳронга учиш талаб қилинади. Виза тартибининг бекор қилиш санаси тез орада эълон қилинади.
Эронда бугун, 28 июнь куни муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлди. Ушбу лавозимни эгаллаш учун форс мамлакатида тўрт номзод – уч консерватор ва бир "ислоҳотчи" курашди.
Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод олий ҳукумат лавозимига яна ўз номзодини қўйишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Ислом Республикаси давлат телевидениеси. Аввалроқ, бўлажак сайловларда номзодлардан бири аёл киши бўлиши маълум бўлган эди.
Эрон терговчилари президент ва республика ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан вертолёт ҳалокатга учрагани бўйича саботаж версиясини рад этди, деб хабар бермоқда Эрон Бош штаби баёнотида.
Politico нашри АҚШ маъмурияти Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатида Теҳрон Вашингтонни айблашидан чўчигари, қидирув-қутқарув операциясини диққат билан кузатганини ёзди. Шунингдек, Оқ уй мазкур ҳалокат Яқин Шарқдаги вазиятни қандай ўзгартириши мумкинлиги ҳақида саволлар берган.
Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён ҳаётдан кўз юмган вертолёт ҳалокати кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. Ҳодиса қандай ва нима сабабдан содир бўлгани ҳақида ҳозирча расмий баёнот берилгани йўқ. Мутахассисларнинг таъкидлашича, парвоз протоколларига тўлиқ амал қилинмаган.