Эронда энг қадимги туркий тиллардан бири ҳисобланган халаж тили унда сўзлашувчилар сони камайиб бораётгани сабабли йўқ бўлиб кетиш арафасида. Шу боис халаж тили Эроннинг номоддий миллий мерос рўйхатига киритилди. Маълумотларга кўра, бугунги кунда 19 мингга яқин киши ушбу тилда сўзлашади.
Эронда “Чаршамба Сури” анъанавий олов фестивалига тайёргарлик бошланган 20 февралдан 12 мартгача 14 киши ҳалок бўлган, 3253 киши жароҳатланган. Қайд этилишича, ярадорларнинг 189 нафари оёқ-қўлларидан айрилган, 981 нафари турли даражадаги куйиш жароҳатларини олган. Бахтсиз ҳодисаларга асосан пиротехника воситаларининг сифатсизлиги ва улардан фойдаланиш қоидаларига амал қилинмагани сабаб бўлган.
АҚШ ўз базасига уюштирилган ҳужумга жавобан Ироқ ва Суриядаги Эрон Инқилобий Гвардияси корпуси ва унга алоқадор ҳарбийлашган гуруҳларга қарашли нишонларга ҳаводан зарбалар беришни бошлади.
Жума куни эрталаб Исроил томонидан Дамашқ жанубига ҳаво ҳужуми уюштирилиши оқибатида уч киши, жумладан Эрон Инқилобий гвардияси маслаҳатчиси Саид Алидадий ҳалок бўлди.
Исроил-ҲАМАС можароси туфайли бугун фаластинликларнинг шафқатсизларча қирилаётгани, ёш гўдаклар, кексалар ва аёлларнинг геноцидга учраётгани Яқин Шарқдаги вазиятни кескинлаштириб юборди. Ҳатто зиддиятга Ливаннинг катта нуфузга эга бўлган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг аралашиб қолиш эҳтимолини юзага келтирди. Тўғри, ҳозирча Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро жанги чегарадош ҳудудларни ўққа тутиш билан чегараланган. Аммо зиддият 2006 йил июлидаги 34 кунлик, Исроилнинг мағлубиятига олиб келган уруш каби кенг қамровли ҳарбий ҳаракатларга олиб келмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Azon Global сисий таҳлилчи Абдували Сойибназаровнинг бу борадаги мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балужистон вилоятида номаълум шахслар томонидан уюштирилган қуролли ҳужум натижасида 9 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг барчаси хориж фуқаролари экани маълум қилинди.
Эронда 2022 йилда 22 ёшли Маҳса Амини аҳлоқ полицияси бўлимида ўлдирилгани ортидан мамлакатни қамраб олган намойишлар иштирокчисига нисбатан ўлим жазоси ижро этилди. 24 ёшли Муҳаммад Қубадлу Теҳронда бир кишининг ўлими, беш нафар ҳуқуқ-тартибот органи ходимини жароҳатлаганликда айбдор деб топилди.
Покистон ва Эрон бир-бирларининг ҳудудларидаги “террористлар объектлари”га ҳаво ҳужумларини уюштирганидан сўнг вазиятни юмшатиш ва ярашиб олишга қарор қилди. Ҳар икки томондан 11 тинч аҳоли вакили, жумладан, 3 аёл ва 6 бола ҳалок бўлгани билдирилди...
Эрон Ироқ ва Сурияда бир қанча нишонлар, жумладан, Эрбилдаги “Исроил жосуслик маркази”га зарба берилганини маълум қилди. АҚШнинг Эрбилдаги консулхонаси тўлиқ вайрон қилинган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.
Эронда Сулаймоний қабри яқинида 84 кишининг ўлимига сабаб бўлган иккита портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.