Теҳронда Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига жавоб тариқасида, Эрон Исроилга қарши тарихда илк марта тўлақонли ракета ҳужумини амалга ошириши мумкин. Мавжуд хавфни инобатга олган сионистлар аллақачон ўзининг мудофаа тизимини ҳамкор давлатлар ёрдамида янада мустаҳкамламоқда – халқаро муносабатлар бўйича Эуген Дойл таҳлили.
Эронда бир кунда 29 киши, жумладан, Кереж шаҳридаги қамоқхонада 26 киши гуруҳ бўлиб қатл қилингани айтилмоқда. Улар орасида қотиллик, гиёҳвандлик ва зўрлашда айбланган икки нафар Афғонистон фуқароси ҳам бор.
АҚШ ва Исроил расмийлари Эрон Исроилга душанба куни ҳужум қилиши мумкинлигини билдирди. Axios манбаларига кўра, Эроннинг ҳаракатлари апрель ойидаги ҳужумга ўхшаш, аммо потенциал жиҳатдан каттароқ бўлади. Уларда Ҳизбуллоҳ ҳам иштирок этиши мумкин.
Эрон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлими бўйича тергов доирасида бир неча ўнлаб кишилар, жумладан, мамлакат разведка хизматининг юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олди, деб ёзмоқда The New York Times.
2023 йил 27 январда қуролли ҳужум натижасида фаолиятини тўхтатган Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси янги манзил ва янги бинода иш бошлади. Эрон томони янги элчихона биноси олдида дипломатик хавфсизликни таъминлаш учун тегишли чоралар кўргани маълум қилинди.