АҚШ ҳарбийлари томонидан Эрон ядровий объектларига зарба берилгач, Нью-Йоркда АҚШ раҳбари Дональд Трампга қарши намойишлар бошланди.
Эрон ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиш учун ҳаракатни бошлади. Расмий Теҳрон бу ҳақдаги қарорини Халқаро атом энергияси агентлиги (МАGATE)га ҳам билдирган. Бу орқали форс давлати ядровий қурол ишлаб чиқариш йўлидаги биринчи қадамини ташлади.
исроил режимининг Ғазода қўллаётган мезонларини инобатга олсак, бу ердаги барча одамлар "тирик қалқон" ва "қонуний нишон" ҳисобланади.
Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши ва Эрон ҳамда исроилда ракета отишмалари кутилиши муносабати билан ушбу икки давлатда яшовчи Ўзбекистон фуқароларидан хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиши сўралди.
АҚШ Бағдоддаги элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини Эрон билан боғлиқ таҳликалар кучайгани сабабли эвакуация қилмоқда. Ғарб нашрларининг ёзишича, исроил АҚШни Эрон ядровий иншоотларига зарба беришга тайёрлиги ҳақида расман хабардор қилган. Минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий дастур бўйича музокараларнинг муваффақиятсизликка учрагани билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Эрон ҳукумати итларни кўчада сайр қилдириб юриш тақиқланган шаҳарлар рўйхатини кенгайтирмоқда. Бундай тақиқ аллақачон мамлакатнинг камида 18 та шаҳрида жорий этилган.
Эрон ахборот ва миллий хавфсизлик вазири Исмоил Хатиб мамлакат тарихидаги энг йирик махфий операциялардан бири амалга оширилганини маълум қилди. Бу амалиёт натижасида исроил ядровий дастурига оид минглаб махфий ҳужжатлар қўлга киритилган.
Россия Shahed-136 зарба берувчи дронлари учун тўлов сифатида Эрон компаниясига умумий қиймати тахминан 104 миллион доллар бўлган камида 1,8 тонна олтин қуймалари берди.
Босқинчи исроил ҳарбий ва разведка тузилмалари агар Теҳрон–Вашингтон музокаралари муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса, Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилиш учун тайёргарлик кўряпти. Таҳлилчиларнинг фикрича, сионистларнинг эҳтимолий зарбаси бир ҳужум билан чекланиб қолмайди, балки бир неча кун давом этиши мумкин.
Теҳронда Хитой, Эрон, Туркия, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари темир йўл орқали юк ташиш тарифларини мувофиқлаштириш бўйича келишувга эришди. Ушбу келишув Хитойдан Европагача бўлган юк оқимини Марказий Осиё ва Яқин Шарқ орқали оширишга қаратилган транспорт коридорини такомиллаштиришга хизмат қилади.