Сўнгги ўн йилликда уруш ва инқирозлар туфайли мураккаб вазият ичида қолган Афғонистон Ислом Амирлиги ўртача иш ҳақида бўйича 205 долларлик кўрсаткич билан Тожикистон (169 доллар), Покистон (163 доллар), қарийб барча Африка мамлакатлари ва Венесуэлани (199 доллар) ҳам ортда қолдирди. Ўзбекистон эса 351 долларлик кўрсаткич билан Марказий Осиёда Қозоғистон ва Туркманистондан (мос равишда 673 ва 654 доллар) кейин учинчи ўринни эгаллади.
“Толибон” ҳукумати Россиянинг бир қанча ҳудудлари, жумладан, Татаристон ва Чеченистон афғонистонлик меҳнат муҳожирларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Афғон меҳнат муҳожирларини асосан қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Толибон ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг тегишли баёнотини олқишлаб, Остонанинг бу қадами Афғонистондаги вазиятни тушунишда муваффақиятга эришганини ва икки томонлама муносабатлар, хусусан, иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги тўсиқлари бартараф этилганини таъкидлади.
The New York Times ўтказган текширувларда афғон генерали Абдул Розиқ АҚШ берган чексиз ваколатлардан фойдаланган ҳолда минглаб маҳаллий аҳоли вакилларини ўғирлагани, қийнагани ва судсиз қатл қилгани маълум бўлди. Нашрнинг ёзишича, у Қандаҳор вилояти полициясига раҳбарлик қилган даврда “Америка маҳлуқи” лақабини олган.
Ўзбекистон сув тошқинларидан жабр кўрган Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ёрдам таркибида чодирлар, шунингдек, ун, гуруч, консерва, макарон, ёғ ва бошқа маҳсулотлар бор. Афғонистон шимолида май ойи бошида кучли ёмғирлар сабабли сув тошқинлари юз бериб, юзлаб киши ҳалок бўлганди. Ҳодисадан энг кўп Бағлон вилояти зарар кўрган.
Ўзбекистон Афғонистондан 1 млн тоннадан ортиқ кўмир импорт қилиш, шунингдек, Мозори Шарифдаги Имом Ал-Бухорий мадрасасида қурилиш ишларини бошлаш, Трансафғон темирйўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш лойиҳаларини амалга ошириш ниятида, деб хабар берди Афғонистон ТИВ.
Россиянинг қатор ширкатлари Афғонистондаги Қўштепа канали ёнидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ерларни узоқ муддатга ижарага олмоқда. Шунингдек, Россия Афғонистонда иш ўринлари яратиш ва мамлакатни ривожлантириш лойиҳаларига сармоялар киритишни бошлади.
Тинимсиз ёғингарчилик туфайли Афғонистоннинг Бағлон вилоятида сув тошқинлари юзага келди. Сел уйларни вайрон қилган, 200 га яқин одам ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган.
Сўнгги 2 йил ичида Афғонистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони 10 баробар ошди. Жумладан, 2021 йилда ушбу мамлакатга 691 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 2 минг кишидан ошди. Ўтган йили эса 7 мингга яқин хорижлик ташриф буюрди. Бироқ туризмни ривожлантириш ҳали ҳам бир қатор тўсиқларга дуч келмоқда. “Толибон” ушбу тўсиқларни бартараф этишга ваъда берди.
“Толибон” 4-5 май кунлари Гамбия пойтахти Банжулда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 15-саммитида иштирок этиш истагини билдирди. Афғонистон Муваффақ ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий Кобулда ИҲТ махсус вакили билан учрашувда ислом оламида азоб-уқубатлар кенг тарқалгани, мусулмон давлатлари муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамкорлик қилиши кераклигини айтди.