Афғонистон Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги ўтган йилдаги фаолияти, жумладан, аёллар савдоси ва мусиқага қарши кураш натижалари ҳақида ҳисоботт берди. Жумладан, аёллар савдоси билан боғлиқ 205 та жиноятнинг олди олинган, 25 та вино заводи ёпилган, 21 мингдан ортиқ мусиқа асбоби йўқ қилинган.