Афғонистон разведка хизмати Қандаҳордаги банк биносида худкушлик ҳужумини Ўзбекистон фуқароси Асадбек Мадияров амалга амалга оширганини маълум қилди. У терактдан икки ой олдин Покистоннинг Балужистон вилоятига етиб келган ва у ерда ИШИД-Хуросон асосий ўқув лагерларидан бирида тайёргарликдан ўтган.
Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида эрта тонгда худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди. Натижада 26 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди.
Покистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудида “Ҳофиз Гул Баҳодур” гуруҳи жангариларига қарши аксилтеррор амалиётларини ўтказди. "Толибон" вакили рейдларда камида саккиз киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов вазир этиб тайинланганидан буён илк бор Афғонистонга ташриф буюриб, “Толибон” ҳаракатининг бир қанча юқори мартабали амалдорлари билан музокаралар ўтказди. Томонлар ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, жумладан, иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш масалаларини кўриб чиқди.
Афғонистонда сўнгги 48 соат ичида кучли қор ёғиши, ёмғир ва аёз оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди. Шимолий Фарёб вилоятида совуқ ҳаво ва қор туфайли минг бошга яқин чорва нобуд бўлди.
“Толибон” томонидан қурилаётган 285 километрлик Қўштепа канали Амударёдан ҳар йили 4-4,5 куб километр ёки 12-13 фоиз сувни олади. Бу эса Ўзбекистон ва Туркманистонда сув таъминотини 80 фоиздан 65 фоизга тушишига олиб келади. Афғонистоннинг ҳеч бир халқаро трансчегаравий ҳужжатни имзоламагани музокараларни қийинлаштираётгани айтилди.
Хитой Толибон билан алоқаларни мустаҳкамламоқда, Си Цзинmпин 30 январь куни Толибон томонидан тайинланган элчи – Билол Каримийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Ундан аввалроқ эса Хитой Афғонистонга Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин расман янги элчи тайинлаган биринчи давлат бўлганди.
Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиев Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салам Ҳанафий билан учрашди. Учрашувда Катта ва Кичик Помирдаги афғон қирғизларининг аҳволи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) душанба куни Афғонистон ғарбида ўтган йилнинг октябрида содир бўлган кучли зилзилаладан жабр кўрган 100 минглаб болалар қаҳратон қиш туфайли оғир аҳволда эканини маълум қилди.
Минтақада тўсатдан пайдо бўлган бозорни Ўзбекистон биринчилар бўлиб тўғри баҳолади ва бу имкониятни қўлдан чиқармади.