Шавкат Мирзиёев Ражап Тоййиб Эрдўғон билан учрашувда Ғарб давлатларининг Фаластинга нисбатан муносабатларини танқид қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 246 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Херсон вилоятининг Россия назорати остидаги қисмида дўконга уюштирилган ҳужум натижасида 22 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди. Украин қўшинлари ҳужумда француз авиабомбалари ва Американинг HIMARS снарядларидан фойдаланди.
Қирғизистон Россияга Ғарб санкцияларини четлаб ўтишда ёрдам беришдан манфаатдор эмас. “Россия бизнинг энг йирик ҳамкоримиз ва шунинг учун биз кичик, ривожланаётган давлатимиз учинчи томонлар ўртасидаги муаммоларни ҳал қилиш талаб қилинадиган вазиятга тушиб қолишни истамаймиз”, деди Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ўринбосари Эдил Байсалов.
БМТ Исроилни "қуролли тўқнашув зоналарида болаларга зарар етказадиган" давлатлар ва ташкилотларнинг қора рўйхатига киритишга қарор қилди. Ушбу рўйхатдан Россия ва террорчи ташкилотлари ИШИД, Ал-Қоида ва Боко-Ҳарам қўпорувчи ташкилотлари ҳам ўрин олган. Айни пайтда Ғазода Исроил ҳужумлари натижасида ҳар 10 дақиқада бир бола ҳалок бўлмоқда ёки жароҳатланмоқда.
Россия бўйлаб мигрантларга қарши оммавий рейдлар бошланди. Ҳибсга олинганларнинг аксарияти Афғонистондан келган муҳожирлар, аммо улар орасида Конго, Эфиопия, Ўзбекистон ва Украинадан келганлар ҳам бор. Таъкидланишича, бу Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг яқинда қилган баёноти билан боғлиқ.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 245 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Корея Республикаси президенти Юн Сеок Ёл 10-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлади. Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи биринчи ўринбосари Ким Таэ Хенинг айтишича, Юн душанба куни биринчи хоним Ким Кеон Хи ҳамроҳлигида олти кунлик сафарини бошлайди ва 15 июнга қадар Марказий Осиёнинг учта давлатига ташриф буюради.
Исроил қўшинлари босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги яҳудий экстремистларга кўпроқ қурол тарқатмоқда. Исроил Миллий хавфсизлик вазири Фаластин ҳужумларидан ҳимоя қилиш баҳонасида исроилликларни, жумладан, босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги кўчманчиларни қуроллантириш кампаниясини бошлаган эди.
Ҳарийқ минтақасида янги ой – Зулҳижжа ҳилоли кўринди. Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси томонидан 7 июнь, жума кунидан 1445 ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи бошланиши эълон қилинди. Зулҳижжа ойининг 10-санаси, яъни Қурбон ҳайити байрамининг биринчи куни эса 16 июнга тўғри келади.