Халқаро ҳаёт
-
БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазода ўт очишни бутунлай тўхтатиш бўйича уч босқичли режасига мос резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда икки давлат қарори, шунингдек, Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилни Фаластин маъмурияти остида бирлаштириш муҳимлиги таъкидланган. Байден режаси Ғазодан Исроил қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетиш, ҲАМАС гаровга олган асирлар ҳамда Исроил қамоққа олган фаластинликларнинг бир қисмини озод этиш, шунингдек, Ғазони қайта тиклаш жараёнини ўз ичига олади.
-
Россия пойтахти Москвада 21 ёшли ҳомиладор аёл рўмол ўрагани учун 63 ёшли эркак томонидан темир чивиқ билан калтакланди. Аёл зудлик билан касалхонага ётқизилган, ҳомиласининг ҳаёти хавф остида қолмоқда. Эркак эса ушланган.
-
Эронда сайловларни назорат қилувчи Ислом Республикаси Қўриқчилар кенгаши президент Иброҳим Раисийнинг кутилмаган ўлимидан сўнг 28 июнга белгиланган президентлик сайловларида қатнашиш учун рўйхатга олинган 80 нафар номзодан 6 нафарини танлаб олди. Эрон президентлигига 4 нафар аёл ҳам номзод сифатида рўйхатдан ўтган эди, бироқ улар якуний рўйхатдан ўрин олмади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 248 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Австралияда исломофобияга асосланган оғзаки ҳақорат, қўрқитиш, таҳдид, зўравонлик ва жисмоний куч ишлатиш кўринишидаги жиноятлар сони 7 октябрдан буён 39 бараварга ошган. Фаластин мустақиллиги тарафдори бўлган номусулмон фуқароларга ҳам таҳдидлар кузатилмоқда.
-
Мисрда “Қуръон радиоси” ишга туширилганига 90 йил тўлди. Мамлакатнинг 90 миллионлик мусулмон аҳолисидан 60 миллиони ушбу радиони ҳар куни тинглаши маълум қилинди.
-
Мальдив ороллари ҳукумати 2 июнь куни сионистларнинг фаластинликларга нисбатан геноциди тобора авж олаётгани фонида Исроил фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади. Ўзининг пляжлари ва ҳашаматли курортлари билан машҳур бўлган кичик Осиё давлати исроилликлар учун "эшигини ёпган" ўндан ортиқ мамлакатлар қаторига қўшилди. Қайси давлатлар исроилликларга ўз ҳудудига киришни тақиқлаган?
-
Ғазода АҚШ махсус қўшинлари бошчилигида амалга оширилган қутқарув операцияси давомида ҲАМАС қўлидаги уч асир, улардан бири Америка фуқаролигига эга, ҳалок бўлди. Мазкур қатлиомда 274 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлди, 698 киши жароҳатланди.
-
Исроил армияси Бош штабининг собиқ раҳбари, генерал-лейтенант Гади Айзенкот, “Махане Мамлахти” партияси етакчиси Бени Ганц ҳамда Ғазодаги дивизия қўмондони Ави Розенфельд Нетаняху ҳукуматини тарк этди. Улар бош вазирни Исроилнинг стратегик ҳолати ва миллий хавфсизлигига зарар етказаётганликда айблаб, Жо Байден томонидан илгари сурилган сулҳ таклифини қабул қилишга чақиришди.
-
Нусайратдаги қатлиом ва 4 нафар исроиллик гаровга олинганларнинг озод этилиши АҚШ ва Исроилнинг муваффақиятсизлигидир. "Большой Ближний Востон" бунинг сабабини тушунтириб берди. Америка "Дельта" махсус кучлари – исроиллик маҳбусларни асосий озод қилганлар – "гуманитар ёрдам" етказиб бериш учун Штатлар томонидан қурилган бандаргоҳдан кириб келди. Фуқаролик кийимидаги америкалик жангарилар гуманитар ёрдам машиналарида сузувчи бандаргоҳдан Нусейрат лагерига йўл олди. Қочқинлар лагерига етиб келгач, машиналаридан тушиб, ўша пайтда кўчада бўлган барча тинч аҳолига қарата ўт очди. Айнан ўша дақиқаларда 80 га яқин одам ҳалок бўлди. Шундан сўнг, ишғол қилувчи Исроил самолётлари ёнғин камарини вужудга келтириши натижасида одамлар бўлган бир нечта турар-жой бинолари бомбардимон қилинди. Ушбу террорчилик операцияси давомида жами ўлган ва яраланганлар сони 600 дан ортиқ кишини ташкил этади. Уларнинг ярми болалар ва аёллардир. Босқинчилар бу қатлиомни 4 нафар исроиллик маҳбуснинг озод этилгани сабабли муваффақият сифатида намойиш қилмоқда. Аммо эвакуация вақтида ҳатто маҳбуслар бўлган машина ҳам тўхтаб қолди. Шунинг учун уларни Исроилга олиб бориш учун 3 та отряд юборилди, авиация ва разведка, худди "Юлдуз жанги" махсус операцияси каби жалб қилинди. Ишғолчилар маҳбусларнинг қаерда эканлиги ҳақида бир ой олдин маълумотга эга бўлган, бироқ Нетаняху ундан Исроил БМТнинг "шармандалик рўйхати"га киритилган шармандали кунларида фойдаланишга қарор қилди. Фаластин қаршилик кучларига кўра, маҳбусларнинг жойлашуви координаталари аъзолари сони Ғазода 70 мингдан ортиқни ташкил этувчи Фатҳ кучлари томонидан берилган. Операцияда Британия разведкаси ҳам қатнашиб, босқинчиларни разведка маълумотлари билан таъминлади. 4 маҳбус озод қилинганига қарамай, ҲАМАС қўлидаги асирга олинган босқинчилар сонидан тобора ортиб бормоқда, чунки қаршилик жангчиларига янги - босқинчиларни авваллари бўлганидек йўқ қилиш эмас, балки қўлга олиш топшириғи берилган. Санжар Саид, [09.06.2024 15:11] Исроил 7 октябрдпн буён илк бор 4 нафар асирни озод қилди. Бунга АҚШнинг "Дельта" махсус гуруҳи, Британия разведкаси ҳамда, АФаластин қаршилик кучларига кўра, Фатҳнинг сотқинлиги, шунингдек, 600 дан ортиқ тинч аҳоли, уларнинг ярмидан кўпи аёллар ва болаларни ўлдириш ва жароҳатлаш эвазига эришди.





















