АҚШда саккиз нафар тожикистонлик ИШИДга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди. Қайд этилишича, тожикистонликлар бир мунча вақт давомида Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) кузатувида бўлган ва сўнгра ҳибсга олинган.
1950 йилдан бери дунё бўйлаб туғилишнинг ўртача коэффициенти ҳар бир аёлга қарийб 5 боладан 2,3 тагача қисқарди. Инсоният барқарор аҳолини таъминлаш учун зарур бўлган 2,1 чегарасига яқинлашмоқда, ушбу кўрсаткичдан камайган тақдирди, инсоният вақт ўтиши билан камайишни бошлайди.
Моди 2014 йилдан бери ҳокимиятда. Бироқ, танқидчилар унинг ўн йиллик ҳукмронлигини Ҳиндистонни нолиберал демократияга ва авторитаризмга айлантириб, ҳиндларни юқори инфляция ва қашшоқликка олиб келганини урғулашади.
БМТ Миграция агентлиги Суданда бир йилдан ошиқроқ вақтдан бери давом этиб келаётган ҳарбий можаролар туфайли ички кўчирилганлар сони тез орада 10 миллиондан ошиши мумкинлигини маълум қилди. БМТ тузилмаси, шунингдек, Суданда "очарчилик хавфи" борлигидан огоҳлантирди.
Покистон шимолидаги Абботобод шаҳрида “Лорензо” номли бир жинсли муносабат тарафдорлари клубини очиш аризаси аҳоли ва сиёсатчилар норозилидан сўнг рад этилди, мурожаатчи эса Пешовардаги руҳий касалликлар шифохонасига мажбурий даволанишга юборилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 249 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Саудия Арабистони зиёратчиларни бу йилги ҳаж мавсумида Маккада ўртача энг юқори ҳарорат меъёрдагидан 1-2 даража юқори бўлиб, 44 даражага етиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ўтган йилги ҳаж мавсумида 2 минг нафардан ортиқ зиёратчи иссиқ уришидан азият чеккан.
“Толибон” ҳукумати Россиянинг бир қанча ҳудудлари, жумладан, Татаристон ва Чеченистон афғонистонлик меҳнат муҳожирларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Афғон меҳнат муҳожирларини асосан қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Исроилнинг асосий кўмир етказиб берувчиси ҳисобланган Колумбия яҳудий давлатига қарши савдо бойкотига қўшилишга қарор қилди. Колумбиянинг ушбу қарори Исроилга электр энергияси нархининг кўтарилишига сабабчи бўлиши мумкин. Айни вақтда, Россия, Исроилни Халқаро судга берган Жанубий Африка Республикаси ва Қозоғистон Колумбия кўмири ўрнини қоплашга розилик билдирган.
Ҳиндистонда 19 апрелдан 1 июнгача давом этган парламент сайловларида мамлакатдаги 183 миллион мусулмон аҳолидан 24 нафар депутат сайланди. Улар сони аввалги сайловларга қараганда 2 нафарга камайган.