Президент Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Маҳачқалъа шаҳарларида содир этилган қуролли ҳужум оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди. Сўнгги маълумотларга кўра, қуролли ҳужум оқибатида 15 нафар полициячи ҳамда икки фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу қуролли ҳужум ортидан Доғистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Доғистоннинг Сергокалинский тумани раҳбари Магомед Умаров қўлга олинди. Умаровнинг икки ўғли – Одил ва Усмон Махачқалъа ва Дербентдаги черков ва синагогага уюштирилган ҳужумларда қатнашгани, иккаласи ҳам отиб ўлдирилгани айтилмоқда. Айни пайтда Доғистонда терроризмга қарши операция режими жорий этилган: Махачқалъа ва Дербентга кириш-чиқиш йўллари тўсиб қўйилган, полиция машиналарни текширмоқда.
23 июнь куни кечқурун Доғистоннинг Махачқалъа ва Дербент шаҳарларида номаълум шахслар синагога ва черковга ҳужум қилди. Доғистон ИИВ қора кийимдаги қуролли шахслар Махачқалъадаги полиция постини ҳам ўққа тутганини билдирди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда уларнинг полиция машиналарига қарата автоматдан ўқ узаётганини кўриш мумкин. Ҳужумчилар билан отишмада олти полициячи ҳалок бўлган, яна 12 киши яралангани айтилмоқда. Шунингдек, камида иккита жангчи отиб ўлдирилган.
Юнон оролларидан бирига дам олгани борган 17 нафар қозоғистонлик сайёҳ тасодифан ўрмонга ўт қўйиб юборишди. Дам олувчиларнинг ижарага олган яхтасидан қирғоқ бўйлаб отган мушаклари сабаб қарағайзор оловланган. Ёнғинни ўчиришга 3 та ўт ўчириш машинаси ва вертолёт жалб қилинган. Айни пайтда полиция ҳодиса учун жавобгар 13 кишини қўлга олгани айтилмоқда.
Муҳожирларнинг Москвани тарк этиши туфайли Россия пойтахтидаги масжидларда маҳаллий аҳолининг улуши ортиб бормоқда. Москва мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, бир неча йил ичида пойтахтда 30 га яқин ибодат марказлари очилган. Миграция сиёсатининг қаттиқлашишига қарамай, намозхоналарга ташриф буюрувчиларнинг умумий сони сезиларли даражада ўзгармаган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 260 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Нигер ҳукумати Франциянинг Orano компаниясига дунёнинг энг йирик уран конларидан бирига айланиши кутилаётган "Имурарен" конини ўзлаштириш учун берилган рухсатномани тайёргарлик ишлари бошланганидан бир ҳафта ўтар-ўтмас бекор қилди.
Россия, Хитой, Бразилия, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Эфиопия, Миср, Эрон ва БААни ўз ичига олган БРИКС блоки ўзининг тўлов тизимини яратиб, октябрь ойида амалда жорий этишни режалаштирмоқда. Янги тўлов тизими БРИКС давлатлари раҳбарларининг бўлажак саммитида тақдим этилади – йиғилиш 22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Расмий Анқаранинг Тель-Авив билан тўғридан-тўғри савдо алоқаларни тўхтатиш қарорига қарамай, турк компаниялари Греция каби учинчи давлатлар орқали Исроил билан савдо қилишда давом этяпти. Маълумотларга кўра, май ойида Туркиянинг Грецияга экспорти ўтган йилга нисбатан 71 фоизга ошиб, 375 миллион долларга етган.
Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея ва Вьетнам сафарлари якунлари бўйича матбуот анжуманида чиқиш қилар экан, Украинадаги урушга оид бир неча баёнот берди. Жумладан, Путин Россия қўшинларининг, Украина талаб қилаётганидек, ишғол этилган ҳудудлардан олиб чиқиб кетилиши “афтидан, ҳеч қачон рўй бермайди”, деган. Ғарб мамлакатлари сиёсатчиларининг Россияни жанг майдонида стратегик мағлубиятга учратиш истаги Кремлни фақатгина охиригача боришга мажбур қилиши мумкин.