Исроил Олий суди бир овоздан ультраортодоксал эркакларни мажбурий ҳарбий хизматга чақириш бўйича қарор чиқарди. Шу пайтгача ультраортодоксал яҳудийлар мажбурий ҳарбий хизматдан озод қилинган эди. Таҳлилчиларга кўра, янги тартиб Нетаньяху ҳукмрон коалициясининг емирилишига сабаб бўлиши мумкин.
26 июнь – Халқаро қийноқлар қурбонларини қўллаб-қувватлаш куни. Бутун дунёда қийноқлар қурбонларини қўллаб-қувватлаш халқаро куни айниқса можаро зоналарида давом этаётган қийноқлар манзарасида нишонланмоқда.
Жанубий Кореяда 5000 дан ортиқ киши Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху, президент Исаак Герцог, ЦАХАЛ раҳбари Ҳалеви, мудофаа вазири Галлант, ташқи ишлар вазири Кац, молия вазири Смотрих ва миллий хавфсизлик вазири Бен Гвирдан иборат етти нафар юқори мартабали амалдорга нисбатан даъво қўзғатди. Улар геноцид, инсониятга қарши жиноятлар, инсонпарварлик ишларига қарши уруш жиноятлари ҳамда Ғазода тақиқланган қурол ва маблағлардан фойдаланган ҳолда уруш жиноятларини содир этишда айбланмоқда.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 263 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Baza Telegram-канали маълумотларига кўра, қуролли ҳужумда камида беш нафар тинч аҳоли вакили жароҳат олган. Доғистон раҳбари Сергей Меликов эса ҳужумни қайтаришда 15 дан ортиқ хавфсизлик ходимлари, "Дагестанские Огни" шаҳри полиция бўлими бошлиғи Мавлуддин Хидирнабиев ҳалок бўлганини айтди. Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси амалиёт давомида беш нафар қуролли шахс ўлдирилганини маълум қилган.
Украинадаги урушнинг иккинчи йилида Москвадаги хусусий наркология клиникаларида янги алкоголизм ташхиси қўйилган беморлар сони кескин ўсди. Умуман олганда, мамлакатда спиртли ичимликларга қарамлик ҳолатлари сони беш йилдан буён ошиб бормоқда ва ўсиш ҳар йили тахминан 15 фоизни ташкил қилмоқда.
Франция ўнг қанот Миллий бирлашув партияси етакчиси ва бош вазир лавозимига номзод Жордан Барделла Фаластин давлатини тан олиш террорни тан олиш билан баробар, дея маълум қилди. У яҳудий ватандошларига Исломга қарши қалқон бўлишга ваъда берди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 262 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
42 ёшли техаслик аёл маст ҳолатда 3 ёшли фаластинлик қизчани чўктириб юбормоқчи бўлди, шунингдек, унинг акасига ҳам ҳужум қилди. Аёл қўлга олингач, гаров эвазига қўйиб юборилди.
Исроилнинг Ливанда кенг кўламли урушни бошлашга тайёрлиги ҳақидаги баёнотлари фонида Қувайт ТИВ раҳбари амирлик фуқароларини "Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида қуролли можаро бошланиши хавфи туфайли мамлакатни тезроқ тарк этиш"га чақирди. Қувайтликларни кўчириш учун биринчи борт Байрутга етиб келди. Бунинг учун бир нечта самолётлар сафарбар қилинган.