Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 259 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Саудия АрабистониСтатистика бошқармаси томонидан Ҳаж ҳисобини юритиш бошланган 1968 йилдан буён ўтган 56 йил ичида 100 миллион мусулмон ҳожи бўлди. Сон-саноқсиз зиёратчилар эса кичик Ҳаж – Умра амалини бажарганлар.
Форс Телеграм каналлари Эрон жануби-шарқидаги Зоҳидан (Систон ва Балужистон вилояти) халқаро аэропорти яқинида кучли портлаш овози эшитилгани ҳақида ёзмоқда. Ҳозирча Эрон расмийлари мазкур ҳолатга изоҳ бермаган. Маълумот учун сунний балужлар истиқомат қиладиган Систон ва Балужистон вилоятида тез-тез аксилҳукумат намойишлари ва хавфсизлик кучларига қарши тўқнашувлар кузатилади.
Расмий Қоҳира Исроил армияси ўз қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетиши шарти билан Ғазо секторига кирадиган БМТ бошчилигидаги араб кучлари контингентига ўз ҳарбийларини қўшишга тайёр.
Асосан мусулмонлар яшайдиган давлатларда исломий қадриятлар тақиқланаётган бир пайтда, Ислом динидаги гўзал одатлардан таъсирланган ММА жангчиси Жефф Монсон мусулмон бўлди. Монсон шаҳодат калимасини айтишидан олдин нега бундай қарорга келганини тушунтирди. Унинг айтишича, жангчи бутун умри давомида Худони излаган, кўп саёҳатлар қилган, турли диний таълимотларни ўрганган. Ниҳоят Ислом динига дуч келгач, Ҳақни топганини англаган. Шунингдек, Монсон ёвуз душман билан курашаётган фаластинликларнинг бардошига қойил қолганини ҳам яширмаган.
Тожкистон парламентининг юқори палатаси қонунчиликка ҳижоб ҳамда Исломнинг икки байрами – Рамазон ва Қурбон ҳайитларида болаларнинг “Идгардак”анъанавий болалар сайлларини нишонлашни тақиқловчи тузатишларни маъқуллади.
Россия президенти Владимир Путиннинг Пхеньянга ташрифи чоғида ҳамроҳлик қилган делегация аъзолари музокаралар хонасидан чиқариб юборилди. Россиялик мулозимлар залга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Индан олдин киргани КХДР протокол хизматини ғазаблантирган. Шимолий Корея давлат матбуоти ва Россия каналлари орқали жонли эфирда намойиш этилган кутилмаган вазиятдан сўнг, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, бош вазир ўринбосарлари, мудофаа, соғлиқни сақлаш вазирлари ва Роскосмос раҳбари залдан чиқиб кетишга мажбур бўлган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 258 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Исломга қарши қаратилган ҳужумларни эркинликка йўядиган Францияда Exxelia компанияси биноси олдида Исроилга қурол сотишга қарши намойишни ёритаётган журналист ҳибсга олинди. Бу ҳам етмаганидек, хабар манбаларини ҳимоя қилиш учун полицияга телефон паролини айтмагани учун журналистнинг қамоқ муддати узайтирилган.
Ҳусийлар Грецияга тегишли рус кўмири ортилган Tutor юк кемасини Қизил денгизда чўктириб юборди. Бу ҳақда Буюк Британия денгиз савдо идораси маълум қилди. 82 минг тоннагача юк ташишга қодир кема Россиянинг Усть-Луга портидан (Ленинград вилояти) Иорданияга қараб сузаётган бўлган.