Шимолий Ирландия полицияси Доун графлигидаги масжидга ҳужум қилган исломофоб жангари шахсни аниқлаб, ҳибсга олди. У асосан бангладешликлар борадиган масжид биносига молотов коктейлини улоқтирган, бироқ мўъжизавий тарзда ёнғин чиқмаган.
Туркиянинг Бамакодаги элчиси Эфе Жейлан бошчилигидаги турк делегацияси Мали Бош штаб раҳбари генерал Умар Диарра билан учрашди. Учрашувда Туркия ҳарбий делегацияси Мали ҳукуматига террорчи гуруҳларга қарши курашда ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Россиядаги “Ватандош” ўзбек жамияти раҳбари Усмон Баратов тўрт йил муддатга қамалди. У январь ойида Россияда тухум нархи ошгани ҳақидаги хабарлардан сўнг “Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига товуқлар суратини жойлаштириб, «Тухум бўлиши учун хўрозларни урушдан қайтаринг» деган мазмунда изоҳ қолдирган эди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 311 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
1 июль ҳолатига кўра, Тожикистонга хорижий капитал оқими 1,95 млрд долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45,9 фоизга кўпдир. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми эса 153,9 млн долларни ташкил этди. Асосий сармоядорлар - Хитой, АҚШ ва Россия.
Европада энг йирик ҳисобланган Запорожье АЭС ҳудудида ёнғин содир бўлди. Россия ва Украина томони бир-бирини айбламоқда, шу билан бирга, ёнғин радиациявий хавфсизликка таъсир қилмаганини тан олишмоқда. Шундай бўлса-да, МАГАТЭ бу каби ҳодисаларнинг эҳтимолий хатари катта бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Июль ойи охирларидан буён Яманда кузатилаёган кучли ёмғир ва сув тошқинлари сабабли ҳаётдан кўз юмганлар сони 61 нафарга етди. Уларнинг катта қисми ички урушлар натижасида кўчирилган фуқаролардир. Яман ҳукумати халқаро ҳамжамиятдан сув тошқинлари қурбонларига инсонпарварлик ёрдами ажратилишини сўради.
Украина қўшинлари 6 август куни Россиянинг Курск вилоятига бостириб кирганидан буён 200 дан ортиқ киши бедарак йўқолди. Уларнинг яқинлари ва танишлари турли ижтимоий тармоқлар, шунингдек, “Лиса Алерт” қидирув гуруҳига мурожаат қилган. Белгород, Брянск ва Курск вилоятларида аксилтеррор операциялари ўтказилиши белгиланди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 309 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Эронда бир кунда 29 киши, жумладан, Кереж шаҳридаги қамоқхонада 26 киши гуруҳ бўлиб қатл қилингани айтилмоқда. Улар орасида қотиллик, гиёҳвандлик ва зўрлашда айбланган икки нафар Афғонистон фуқароси ҳам бор.