Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Россияга ташриф буюриб, РФ президенти Владимир Путин билан учрашди. Владимир Путин учрашув чоғида минтақада узоқ муддатли, ишончли, барқарор тинчликни таъминлаш учун БМТнинг барча қарорларини амалга ошириш ва биринчи навбатда, тўлақонли Фаластин давлатини яратиш зарурлигини таъкидлади. Ўз навбатида, Маҳмуд Аббос Россия ҳар доим қонун тарафида, ҳақиқат тарафида эканлигини ва “Фаластин халқининг энг азиз дўстларидан бири” эканини айтди.
Украина президенти Владимир Зеленский украин қўшинлари Россиянинг Курск вилояти ҳудудидаги операцияси давом этаётгани, 6 августдан буён РФ ҳудудидаги 74 та аҳоли манзилини ўз назоратига олганини маълум қилди. Украин армияси маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Украина қуролли кучлари турли йўналишларда 1 километрдан 3 километргача олдинга силжиган.
Бугун дунёнинг турли бурчакларида фитналар, ахборот урушлари авж олмоқда. Бундай мураккаб шароитда энг тўғри йўл – ахборотларга нисбатан танқидий ёндашиш, маълумот манбаларини ўрганиш, бир гап билан айтганда, ахборот саводхонлигига эришишдир. Муқаддас динимиз Ислом аввалбошдан – ҳадис ва оятлар орқали дезинформацияга қарши курашга ўргатган. Бироқ бу борадаги билимлар бугунчалик долзарб аҳамият касб этмаган.
Бангладешнинг собиқ бош вазири Шайх Ҳасина ва 6 нафар собиқ амалдорларга нисбатан намойишлар вақтида Даккада озиқ-овқат дўкони эгасининг ўлимида айбланиб жиноят иши қўзғатилди. Мамлакатда Ҳасина маъмуриятининг давлат хизматига квота ажратиш қарорига қарши намойишларда 600 га яқин фуқаро ҳалок бўлган.
Покистон ҳарбийлари Афғонистоннинг чегарадон Торхам шаҳрини миномётлар билан ўққа тутди. Натижада она ва унинг боласи ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Ҳужумга жавобан “Толибон” ҳам Покистоннинг чегарадаги постларини бомбардимон қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 312 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Мьянма ғарбидаги Раҳин штатида ҳарбийлар ва исёнчи Аракан армияси ўртасида авж олаётган тўқнашувларда маҳаллий роҳинжа мусулмонлари қурбон бўлмоқда. Уларнинг бир қисми, жумладан, осколька ва ўқ жароҳатини олган ярадорлар қўшни Бангладешга қочиб ўтди.
АҚШ Океан ва Атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) ҳисоботига кўра, июль ойи рекорд даражада иссиқ бўлди. Шунингдек, Ер юзида кетма-кет 14 ойдирки ҳарорат кўтарилиши қайд этилмоқда.
Украина армияси бош қўмондони Александр Сирский илк бор украин қуролли кучларининг Курск вилоятидаги амалиётига изоҳ берди. “Айни пайтда Россия Федерациясининг 1000 кв. км. га яқин майдони назоратимиз остида”, - деди у.
Туркиянинг Эскишеҳир шаҳрида фашистларнинг рамзини тақиб олган ниқобли йигит масжид ҳовлисидаги одамларга болтача ва пичоқ билан ҳужум қилди. Ҳодисада 7 киши жароҳатланди. Ҳужумчи полиция томонидан қўлга олинди.