АҚШ Исроилга Америка қурол-яроғи ва ҳарбий техникасини сотиб олиши учун 3,5 миллиард доллар ажратади ва бу маблағни олдиндан келишилган қўшимча ҳарбий ёрдам пакетидан тақдим этади.
Украин қўшинлари Курск вилоятида Россия ҳарбийлари карвонига ҳужум қилди. Энг камида 15 та ҳарбий техника йўқ қилинган, юзлаб қурбонлар бўлиши мумкин.
Британияда мусулмонлар ва муҳожирларга қарши намойишлар етакчиси Томми Робинсон АҚШнинг сионистик ташкилотлари томонидан молиялаштирилади. MEF раҳбари Даниэл Пайпс The Times of Israel газетасига Робинсонни ҳимоя қилиш учун атиги учта намойишга 60 минг доллар сарфланганини тасдиқлади.
Исроил армиясининг Ғазо шаҳридаги кўчирилганлар бошпана топган мактабга уюштирган ҳужуми оқибатида камида 100 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.
Бугун, 9 август куни Остона шаҳрида Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Қозоғистон раҳбари минтақа яқинида мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият мавжудлигини айтиб, мудофаа сиёсати ва хавфсизлик соҳасида биргаликда ҳаракат қилиш, минтақа давлатлари ўртасида сиёсий мулоқот ва ишончни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаган.
Сўнгги уч кун ичида Суданнинг Нил дарёси вилоятида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 34 киши ҳалок бўлди, яна 588 киши жароҳатланди. Июнь ойидан буён давом этаётган тошқинларда жами 77 киши ҳаётдан кўз юмди. Минглаб инсонлар бошпанасидан айрилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 308 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
2024 йил биринчи ярмида Тожикистоннинг 17,1 минг фуқароси Россиядан чиқариб юборилган. Тожикистон ИИВ эса Россиядан депортация қилинган фуқаролар орасида террористик ёки экстремистик характердаги жиноятларга алоқадор шахсларни топмади.
Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги 20 та аҳоли масканини эгаллаб, хандақ қазишни бошлади, Липецк вилоятида дрон ҳужумидан кейин 4 та аҳоли пункти эвакуация қилинди, Қримда меҳмонхоналар ёпилди.
Россия Федерациясининг Украина билан чегарадош Курск вилоятида уч кундан буён жанглар давом этмоқда. Америка урушни ўрганиш институти (ISW) ўз ҳисоботида ёзишича, турли манбаларга кўра, Украина қўшинлари аллақачон Курск вилоятида Россия ичкарисига қараб 10 километр силжиган бўлиши мумкин.