Эрон Исроилга 500 га яқин баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Қайд этилишича, ракеталарнинг бир қисми “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизимини ёриб ўтган. АҚШ президенти Жо Байден америкалик ҳарбийларга Эрон ҳужумларидан ҳимояланиш учун сионистларни қўллаб-қувватлашни буюрган.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 361 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Ҳукмрон коалиция аъзолари Германияда “исломизм”ни бир неча бор қоралади. Бундестагдаги “Яшиллар” партияси етакчиси Катарина Дроге ўз баёнотида “Ислом заҳри нафақат чет элда, балки Германияда ҳам одамлар онгини забт этаётганини” даъво қилишгача бориб етди. Кейинчалик у “Ислом” ўрнига “Исломизм” демоқчи бўлганини қўшимча қилди.
Исроил Ливанга қуруқликдан ва ҳаводан ҳужумлар уюштирмоқда. Сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумлари натижасида 95 киши ҳалок бўлди, 172 киши жароҳатланди. Ҳизбуллоҳ ҳам жавоб зарбаларини берди – муҳим хабарлар.
Исроил армияси Ливан жанубига қуруқлик орқали бостириб киришни бошлади. Ливан қўшинлари эса мамлакат жанубидаги позицияларини тарк этиб, 5 км ичкарига чекинмоқда. Ҳозирча ЦАХАЛ қаршиликсиз илгариламоқда.
Суданда 2023 йил апрелидан бери давом этаётган фуқаролар уруши, шунингдек, вабо эпидемияси ва йирик сув тошқинлари қурбонлари сони ортмоқда. Қуролли тўқнашувларда 20 мингдан ортиқ мусулмон ҳалок бўлган бўлса, сув тошқинларидан 225, вабодан 535 киши ҳаётдан кўз юмди.
Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати Ҳасан Насруллоҳ ўлимидан сўнг ҳаракат ижроия кенгаши раиси Ҳошим Сафийиддиннинг бош котиб лавозимига тайинланганини рад этди. Ҳаракат Ҳизбуллоҳ раҳбариятининг расмий баёнотига қадар бундай хабарларга ишонмасликка чақирди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 360 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод Эрон разведкасининг Исроилга қарши кураш бўлинмаси раҳбари Моссад агенти бўлиб чиққани, Исроил жосуслари Эрон ҳукумати, айниқса разведка ва хавфсизлик бўлинмаларининг энг юқори даражаларигача сизиб кирганини таъкидлади.
АҚШнинг жануби-шарқида “Ҳелен” тўфони содир бўлди. Табиий офат оқибатида энг камида 111 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 40 миллиондан зиёд америкалик жабрланди. Табиий офат натижасида кўрилган зарар миқдори 100 миллиард долларгачани ташкил этиши мумкин.