Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 363 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Ўзбекистонда гўшт нархи кўтарилиб, экспорт ҳажми ошгани ортидан Қирғизистонда ҳам ушбу маҳсулот кескин қимматлашди. Шу сабабли Қирғизистон ҳукумати гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ қўйди.
Сўнгги вақтларда Байден Нетаняхуга таъсири камайганидан ғазабланмоқда, улар ўртасидаги телефон орқали мулоқотлар эса тортишувларга айланиб кетмоқда, деб ёзди Politico нашри АҚШ расмий шахсларига таянган ҳолда.
Руандада ўлим даражаси юқори бўлган Марбург геморрагик безгагига чалиниш ҳолатлари тасдиқланди. Мамлакатнинг 30 та округидан еттитасида касаллик аниқланган, ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилган. Германияда ҳам икки кишида ушбу инфекция аломатлари аниқланди.
Ҳизбуллоҳ Ливан ҳудудига бостириб кирган Исроил аскарларига бир қанча тузоқлар ўрнатиб, энг камида 8 тасини ўлдирди, 60 га яқинини яралади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 362 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Россия қўшинлари Украина шарқидаги Угледар шаҳри, Украина ҳарбийларининг Донецк вилоятидаги стратегик нуқтаси устидан тўлиқ назорат ўрнатди. Угледар 2022 йилда уруш бошланганидан бери Россиянинг шиддатли ҳужумларига дош берди ва 2,5 йил давомида эгаллашга бўлган барча уринишларига қарши курашиб келаётганди.
“Темир гумбаз”, худди Исроил ҳақидаги бошқа нарсалар каби, қандайдир чўпчакка ўхшайди. Исроил ўз душманларига ҳам, фуқароларига ҳам етказишга уринаётган дахлсизлик аурасига путур етди. Дунёга Исроил мудофааси фақат Фаластин қаршилик кучлари жангчилари ишлатадиган оддий ракеталарнигина қайтара олиши маълум бўлди. Эрон, агар хоҳласа, Исроилга зарар етказиш қобилиятига эга эканлигини яққол кўрсатиб қўйди – таҳлилчи Кетлин Жонстоун мақоласидан.
АҚШнинг шарқий ҳудудларига урилган “Ҳелен” тўфони қурбонлари сони 150 нафардан ошди, 600 га яқин киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Тўфон вақтида шамол тезлиги соатига 225 км гача чиқди. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш мамлакат 95-110 миллиард долларга тушиши мумкин.
Эрон Исроилга тарихда мисли кўрилмаган ракета зарбаларини берган тунда Тел-Авивда яна бир қонли воқеа содир бўлди. Икки нафар қуролланган фаластинлик Исроил пойтахтининг тарихий Яффа туманида одамларга қарата ўқ узди. Ҳодисада камида етти киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Ҳужум қилганлар ҳам шаҳид этилди.