Ҳиндистондаги хусусий мактабда муассаса даромадлари ортиши учун етти ёшли бола қурбонлик қилинди. Ушбу иш юзасидан мактаб таъсисчиси ва унинг директор бўлиб ишловчи ўғли, шунингдек, уч ўқитувчи ҳибсга олинган. Ҳиндистон Миллий Жиноятларни қайд этиш бюроси маълумотларига кўра, мамлакатда 2014-2021 йиллар давомида 103 одам қурбонлик қилинган.
Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳининг Шўро кенгаши (асосий бошқарув органи) Ҳошим Сайфуддинни ташкилотнинг янги бош котиби этиб сайлади. Сайфуддин ҳаракат собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг амакиваччаси ва Эроннинг Қудс кучлари собиқ қўмондони Қосим Сулаймонийнинг куёви ҳисобланади.
Исроил шу вақтга қадар ушбу гуманитар ташкилот таъминоти остидаги 188 та инфратузилмани вайрон қилди. Бу ҳам етмаганидек, ҳақиқий террорчи сионистлар UNRWA’ни “террористик ташкилот”, деб эълон қилди. Шу боис, 7 октябрдан ҳозирга қадар босқинчилар Ғазо секторидаги БМТнинг инфратузилмасини тўлиқ нишонга олган ҳолда йўқ қилишга ҳаракат қилиб келмоқда.
Хабарда айтилишича, Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ бир кун аввал Исроил армиясининг Байрутнинг жанубий ҳудудларида уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган.
Фаластин, Ливан ва Ямандаги нодавлат ва кам ресурсга эга қаршилик кучлари қудратли давлат қўллаб-қувватлови остидаги Исроил арсеналига қарши бир йил давомида самарали қаршилик кўрсатаётгани мустамлакачиликка қарши озодлик урушлари тарихида чинакам тарихий ютуқ ҳисобланади – тадқиқотчи Ҳишам Сафиаддин мақоласидан.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 358 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Исроил армияси ўта аниқ разведка маълумотлари асосида Ҳизбуллоҳнинг Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг Даҳия туманидаги ер остида жойлашган ҳаракат бош қароргоҳига берилган авиазарба натижасида Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини маълум қилди. Ҳизбуллоҳ манбалари унинг ҳалок бўлмагани, бироқ яраланганини билдирди.
Ироқ ва Қўшма Штатлар халқаро коалиция миссиясини 2025 йилнинг сентябригача якунлашини эълон қилди. Бироқ Вашингтон бу "ҳали қўшинларни олиб чиқиш эмас"лигини таъкидлади.
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархан Фаластин давлатини яратиш ва икки давлат ечимини амалга ошириш учун халқаро коалиция тузилганини эълон қилиб, биринчи учрашув Ар-Риёдда бўлиб ўтишини билдирди. У Фаластин давлатини яратиш коалицияси Европа ҳамкорлиги ва араб давлатларининг саъй-ҳаракатлари самараси эканини таъкидлади.
АҚШда қотилликда айбдор деб топилган имом Марселус «Халифа» Уильямс ўлимга олиб келадиган инъекция орқали қатл этилди. Уильям 1998 йилда журналист Фелисия Гейлни ўлдирганликда айбланиб 2001 йилда ўлимга ҳукм қилинган. Прокурорлар қотиллик қуролида унинг ДНКлари топилмаганини айтиб, "янада кенгроқ тергов ўтказиш" учун ижрони кечиктиришни сўраганига қарамасдан, ҳукм ижро этилди.