Исроил мудофаа кучлари “Эрон режимининг Исроил давлатига бир неча ойдан бери давом этаётган ҳужумларига жавобан” шанбага ўтар кечаси ҳарбий самолётлар ёрдамида Эрон ва Суриядаги бир қанча ҳарбий нишонларга зарбалар берди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 385 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Францияда мусулмон фаол мамлакат ҳукуматини исломофобияга берилиб кетганликда очиқ танқид қилгани учун судга тортилди. Ильяс Д’Имзален «Интифада» (Исроилга қаршилик) атамасини омма олдида ишлатгани ва сионизмни танқид қилгани учун 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Россия президенти Владимир Путин Курск вилоятига бостириб кирган Украина Қуролли кучларининг айрим бўлинмалари қуршовга олингани ва йўқ қилинаётганини билдирди. Бундан ташқари, у Россия армияси Украинадаги бутун фронт чизиғи бўйлаб олдинга силжишда давом этаётганини таъкидлади. Украина томони ҳозирча унинг баёнотларига муносабат билдиргани йўқ.
Чеченистонда номаълум шахслар Россия гвардияси карвонига ҳужум қилди. Росгвардия матбуот хизмати бир ҳарбийнинг ҳалок бўлгани, бир хизматчи яраланганини маълум қилди. Ҳужум қилганлар яширинган.
БРИКС – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка ҳамда янги беш аъзодан иборат норасмий гуруҳ бўлиб, ривожланаётган иқтисодиётларнинг глобал тартиботдаги таъсирини оширишга интилмоқда. Хўш, БРИКСнинг аҳамияти, тарихи, вазифалари қандай? БРИКС валютаси долларнинг ўрнини боса оладими? Бу ташкилотни келажакда нималар кутиб турибди – таҳлилий мақола.
Россияда меҳнат муҳожирлари сони қисқариши натижасида ногирон ва кексаларга қаровчи мутахассислар етишмовчилиги ортган. "Маҳаллий аҳоли - москваликлар ёки Россиянинг бошқа минтақаларидан келганлар айланиб ўтишни маъқул кўрадиган вакансияларга кўпинча меҳнат муҳожирлари талабгор бўлишади ", дейди Москвадаги «Время заботы» патронаж маркази раҳбари Наталья Глазова.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 384 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Хитой халқаро ва минтақавий вазият ўзгаришидан қатъи назар, Эрон билан дўстона ҳамкорликни изчил ривожлантиради. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин Қозонда бўлиб ўтаётган БРИКС 16-саммити доирасида Эрон президенти Масуд Пезешкиан билан учрашувда айтиб ўтди
Нигерияда 17 ой ичида 23 мингдан ортиқ бўғма ҳолатлари аниқланиб, касалликдан 1200 дан ортиқ одам вафот этди. ЖССТ аввалроқ мамлакатда бўғма (дифтерия) эпидемиясининг иккинчи тўлқини кузатилаётганини эълон қилган эди.