Британиялик ашаддий исломофоб Томми Робинсон суриялик муҳожирга қарши туҳмат иши бўйича судда ютқазганидан сўнг суд тақиқини қайта-қайта бузгани учун 18 ойга қамалди.
Россия қўшинлари Украинанинг Горняк шаҳрини эгаллади. Ушбу шаҳар Покровск йўналишида ҳаракатланиш учун стратегик аҳамиятга эга. Шунингдек, Донецк вилоятидаги Селидово, Богоявленка, Новоукраинка, шунингдек, Шахтёрский ва Новоалексеевка яқинидаги ҳудудлар ҳам Россия назоратига ўтди.
Исроил қамалдаги Ғазо секторида икки кунлик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги Миср таклифини қабул қилишдан бош тортди. Ушбу ташаббусни ҳукуматдаги кўплаб вазирлар қўллаб-қувватлаган бўлса-да, бош вазир Бенямин Нетаняху қарши чиқди. У музокаралар Ғазога ҳужумлар билан бирга давом этишини талаб қилмоқда.
Владимир вилояти Россияда биринчи бўлиб мактабларда ҳижоб ва ниқобни бутунлай тақиқлади. Ушбу қарор Россия “черков давлатдан, жумладан, таълим тизимидан ажратилган дунёвий давлат” эканлиги билан боғлиқ экани баҳона қилинди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 388 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
АҚШнинг Мичиган штатида истиқомат қилувчи мусулмон гуруҳлари президентлик сайловида Дональд Трампни қўллаб-қувватлашларини маълум қилди. "Мусулмонлар сифатида биз президент Трампни қўллаб-қувватлаймиз, чунки у Яқин Шарқ ва Украинада тинчлик ўрнатишга ваъда қилмоқда", - деди мусулмонлар вакили.
Ҳизбуллоҳ Исроил шимолидаги 25 та аҳоли манзилига ўрнашган яҳудий кўчманчиларга уй-жойларини тарк этишларини буюрди. Бу нимани англатади?
Қуддус Ислом кенгаши Исроил мусулмонларнинг энг муқаддас қадамжоларидан бири бўлган Ал-Ақсо масжидига оид статус-квони ўзгартириш режаларидан жиддий хавотир билдирди. Кенгаш баёнотига кўра, Исроил ҳукумати яҳудий кўчманчиларга бу муқаддас қадамжога кўпроқ ҳуқуқ ва кириш ҳуқуқини бериш ниятида.
Европа Иттифоқи Афғонистонда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш учун 31 млн евро ажратилишини эълон қилди. Ушбу маблағларнинг 16 млн евроси ЖССТ, 15 млн евроси эса БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасига ўтказилади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 386 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар